21 January 2012
23:21 - Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беради, ўз аҳолисига эса йўқ
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беради, ўз аҳолисига эса йўқ
Ўзбекистон томони шу ойнинг ўзида Афғонистонга 9 миллион АҚШ долларига тенг электр энергияси етказиб беради. Бу ҳақда хабар тарқатган ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати мазкур электр энергиясининг Кобул шаҳри, Бағлон ва Парвон вилоятларида истеъмол қилинаётганини таъкидлаган.

Афғонистонга 1 киловати 6 центдан пулланаётган электр энергияси Ўзбекистон аҳолисининг ўзига 92 сўмдан сотилади. Солиштирилса, деярли бир хил қиймат. Аммо ҳукумат негадир электр энергиясини аҳолига беришдан кўра, афғонларга пуллашдан манфаатдор.

Бир неча ойдан бери вилоят ва туманларда деярли электр энергияси йўқ, ҳатто пойтахтда ҳам чекловлар борган сари кенгаймоқда. Масалан, Сергели ва Бектемир туманларида бугун куннинг ярмида хусусий хонадонларга деярли электр берилмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону