22 January 2012
00:16 - Эркинлик масаласида Туркманистон даражасига тушдик, мамлакат эмас, қамоқхонамиз (Тўлатилган вариант)
Қароргоҳи Вашингтондан жойлашган халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташиклот Freedom House жаҳон мамлакатлари 2012 йил эркинлик даражаси рўйхатини эълон қилди. Жаҳонинг 194 мамлактининг ҳар бири уч кўрсатгич билан баҳоланган. Биринчи кўрсатгич бўйича ҳар мамлакат “эркин”, “қисман эркин” ва “эркин эмас” деб баҳоланади. Иккинчи ва учинчи кўрсатгичлар - “сиёсий ҳуқуқлар эркинлиги” ва “жамият эркинлиги”ни 1 дан 7 гача рақамлар билан баҳолайди. 1 рақами эркинлик энг кўп бўлишини кўрсатса, 7 – мутлақо йўқлигини кўрсатади.

Шунга ўхшаш турли рейтинглар рўйхатида собиқ Совет республиклари ичида Ўзбекистон фақатгина Туркманистондан бироз олдинда бўларди, яъни биздаги аҳвол бироз яхшироқ ҳисобланарди.

Freedom House ташкилотининг бу рўйхатида Ўзбекистон ва Туркманистон тенглашибди. Иккала мамлакат учун берилган баҳолар бир хил:

Ўзбекистон ва Туркманистон - эркин эмас.
Ўзбекистон ва Туркманистонда сиёсий ҳуқуқлар эркинлиги – 7
Ўзбекистон ва Туркманистон жамият эркинлиги – 7

Собиқ Совет республиклаларидан ҳеч бири бундай ёмон баҳоланмаган. Масалан, Украина ва Гуржистон олган баҳолар – “қисман эркин”, 4 ва 3.

Озорбайжон, Тожикистон ва Қозоғистон – “эркин эмас”, 6 ва 5.

Қирғизистон - “қисман эркин”, 5 ва 5.

Россия - “эркин эмас”, 6 ва 5.

АҚШ – “эркин”, 1 ва 1.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Туркманистонга берилгани каби паст баҳо, жаҳон мамлакатлари ичда фақатгина Судан, Экваториал Гвинея, Эритрея, Саудия Арабистони, Сурия ва Шимолий Кореяга берилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону