21 January 2012
07:21 - Бу ҳафта ҳам Dow Jones юксалишни давом эттирди
Кеча тамом бўлган иш ҳафаси натижаларига кўра, ҳар куни бироз бўлса ҳам ортиб борган Dow Jones индекси, жума куни 96 поғана кўтарилди. Ҳафталик умумий кўтарилиш эса, 278 поғона бўлди. Энди Dow Jones 12720 га тенг.

Шу ҳафта ичида АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси – Вакиллар Уйи давлат бюджетидаги дефицит миқдорини яна 1,2 тириллион долларга кўпайтириш қонунини рад этти. Ва бу воқеа Dow Jones индексининг ортишини тўхтатолмади. Ваҳоланки, ўтган йили август ойида шундай бўлиши ҳақидаги ваҳима туфайли Dow Jones ўпирилиб тушганди. Вакиллар Уйининг қарори фондлар бозорига таъсир қилолмаганининг сабаби – бу қонун демократлар кўпчлик бўлган Сенатда ўтиши хусусида ҳозир шубҳа йўқлиги, Президент Обаманинг эса, Вакиллар Уйи қарорини вето қилишга ҳаққи борлиги учун бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону