21 January 2012
04:46 - Осиё Ривожланиш Банки ўзбек-карис қўшма корхонасига $400 млн кредит берди
Тўғрироғи, UzKor GasChemical компаниясига $125 млн кредит ва молиялашнинг тижорий қисмидаги рискларни кафолатлаш учун $275 млн бериш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бу қўшма корхона Устюртади Сургул газконини ишга тушириш учун умумий қиймати $4,1 млрд бўлган лойиҳа устида ишлайди. Ўзбекистоннинг тахминларига кўра, Сургул конида 120 млрд куб метр газ бор.

Бу ва бу каби лойиҳалар устида иш олиб борш Ўзбекистон иқтисоди учун фойдали эканлигини урғуланган ҳолда, қуйидагиларни ҳам ҳисобга олиш лозим.

Маълумки, Россияда газ запасларининг ҳажми тахминан 50 триллион кубометр бўлса, Туркманистонники 8-9 триллион атрофида. Ўзбекистнники эса, 2 триллионга яқин.

Шундай экан, Сургул конида ростдан ҳам 120 млрд кубометр газ борлигига ишониш қийин, аммо бу рақам ҳақиқатга яқин бўса ҳам ва бу каби конларни ишлатиш фойдали бўлса ҳам, бу каби лойиҳалар аҳолиси тез ўсиб боаётган Ўзбекистондек давлат учун заррадек нарсадир.

Ўзбекистон иқтисодини замонавий даражага олиб чиқиш учун бошқа соҳалар бўйича жиддий лойиҳалар устида ишлаш керак, чет элдан катта инвестициялар келиши керак. Бунинг учун, аввалабмор, демократик процессларни тезлатиш шарт.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону