20 January 2012
20:32 - Афғонистонда 4 француз ҳарбийси ўлдирилди, 16 нафари яраланди, қотил – афғон аскари
Афғон армиясининг аскари ёки армия аскарининг кийимидаги бир одам мамлакат шимолидаги инглизчасига Каписа деб аталган вилоятнинг Тагаб туманида кеча 4 француз ҳарбийсини отиб ўлдиргани ва 18 нафарини яралагани ББС томонидан эълон қилинди. Шу билан Афғонистонда 2001 йилдан бери ўлган француз ҳарбийларининг сони 82 га чиққан.

Воқеа жойига Франция Мудофаа вазири ва Қуроллли кучлар Бош штабининг бошлиғини жўнатган Франция президенти Саркози, агар хавфсизлик масаласи ҳал этилмаса, француз қўшинларини Афғонистонда олиб чиқиб кетиш масаласи кун тартибига олиб келинишини билдирган.

Французларни ўлдирган афғон ушланган. Сўнгги йилларда афғон аскарлари бир неча марта сони 2, 5, 10 ва 26 кишилик француз аскарларининг гуруҳларини отиб ўлдирганлари ҳам хабарларда айтилади.

Франциянинг Афғонистонда 3600 кишилик қўшини бор. Президент Саркози бир йилча аввал уларнинг 1 минг кишилик гуруҳи бу йил, қолганлари 2014 йилгача бу мамлакатдан олиб чиқилишини билдирганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону