20 January 2012
12:35 - Тожикистоннинг халқаро заҳиралари 20,8% ортиб, 801,6 млн доллар бўлди, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан солиштиришдан фойда бор
Бу мамлакатнинг Миллий Банки раҳбарининг ўринбосари Малоҳат Ализода кеча Душанбеда ўтказган матбуот конференциясида айтишича, Тожикистоннинг олтин-валюта заҳиралари, яъни халқаро заҳиралари 2010 йилдаги 663,5 миллион доллардан 2011 йилда 801,6 миллионга чиққан. Бир йил ичида Марказий Банк 957,6 кг олтин сотиб олган, пулнинг заҳираси 3 млрд сомоний (631 млн доллардан кўпроқ) бўлган.

Аҳолиси тахминан 7,6 млн бўлган Тожикистонда миллий заҳиранинг киши бошига ҳажми 105 доллар атрофида бўлади.

18 январдаги хабарларимиздан бирида Қозоғистоннинг халқаро заҳиралари ўтган йили $32,1 миллиардга чиққанини билдиргандик. Демак, аҳолиси тахминан 16,5 млн бўлган бу мамлакатда халқаро заҳиранинг киши бошига ҳажми 1945 доллардир. Яъни, Тожикистондан тахминан 18 баравар катта.

Ўзбекистон халқаро заҳираларининг ҳажмини ўз халқидан ҳам яшириб келаётгани сабабли, аҳволимизни на тожиклар на қозоқлар билан солиштиролмаймиз. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, тожиклардан олдинда бўсак ҳам, қозоқлардан жуда орқадамиз, шу сабабли Ислом Карим бунга оид рақамларни ўзбек халқидан беркитиб келади. Бу масалада ҳам Нурсултон Назарбойдан шапалоқ ейишдан қўрқади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону