20 January 2012
06:19 - Давлат ва жамият қурилиши Академиясида ҳокимларнинг анъанавий ўқиши давом этмоқда
Тошкентда давом этаётган анъанавий семинарларда Тошкент шаҳри ва вилояти, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликларининг вакиллари, туман ва шаҳарлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Расмий хабарларга кўра, уларга бугунги семинарларда Олий Мажлиснинг қуйи палатаси спикери Д. Тошмуҳамедова, Адлия вазири Н.Йўлдошев, Олий суд раиси Б.Мустафоев сингари шахслар маъруза ўқиди.

Хуллас, ҳокимларнинг қонун устиворлиги, давлат сиёсати борасидаги билимлари гўёки пишитилди. Аммо, шубҳа йўқки, билимлар доимгидек Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг аудиторияларида қолади. Чунки бу билимларни вилоятларда ишлатишга эҳтиёж йўқ. Жойлардаги расмийлар юқоридагилар олдида таъзим қилиш, ҳар қандай буйруққа “бажарамиз!” деб жавоб бериш, пастдагиларни калтак остида ишлатиш билан шуғулланишади. Бунинг учун ҳеч қандай семинарнинг кераги йўқ.

Мамлакат ҳокимларининг иккинчи қисми, яъни водий вилоятлари раҳбарлари учун семинарлар Қўқонда, шимолий минтақа раҳбарлари учун эса Урганчда ташкил этилар эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону