20 January 2012
04:43 - Тошкентда яна қама-қама: эстафета Карвон бозордан Чинни бозорига ўтди
Кеча пойтахтдаги йирик Чинни бозори маъмурлари ҳибсга олинди. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан порахўрлик, ноқонуний даромадларни легаллаштириш, солиқлардан бўйин товлаш, давлат ва ўзгалар мулкини растарата қилиш сингари айбловлар билан сўроқ қининаётган 20 дан ортиқ шахс орасида бозор маъмуриятидан ташқари давлат солиқ инспекцияси, СЭС ходимлари ҳам бор.

Мазкур кампаниянинг бошланишига Учтепа тумани Давлат солиқ инспекцияси мулозими Ботир Д.нинг берган кўрсатмалари асос бўлган. У 4 кун аввал Тошкент шаҳар ИИББнинг тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тадбирда — тадбиркорлардан биридан пора олаётган вақтда ҳибсга олинганди, дейди мухбиримиз.

Ўтган йилларда пойтахтдаги йирик Карвон бозорида олиб борилган “тозалаш ишлари” даврида 50 дан ортиқ мутасаддилар қамалиб, бир неча миллиардлик маблағлар давлат ҳисобига қайтарилганди. Бозордаги савдо нуқталари ҳукуматдаги юқори мартабали мулозимларга тегишли бўлиб чиққанди. Дастлабки тахминларга кўра, Чинни бозорида ҳам айни шундай ҳолатлар мавжуд.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону