20 January 2012
01:48 -
“Бирлик” яна бир набиралик бўлди, йўғ-эй, Васила Иноят набиралик, “Бирлик”чи Зиёда ўғиллик бўлди
Бугун “Бирлик” раҳбарларидан бири, “Эзгулик” жамиятининг раҳбари Васила Иноят ва унинг турмуш ўртоғи Тўлқин ака яна бир набиралик, уларнинг қизи, мактабда ўқувчилигда ўзбек мухолифатини тушунмаган ўқитувчиларга қарши исён қилган “Бирлик”чи Зиёда ва куёвлари Беҳруз ўғиллик бўлишди.
Бу қувончли воқеа муносабати билан АҚШдан Тошкентга телефон қилган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат сафдоши Василани “Бирлик” яна бир набиралик бўлгани билан табриклаб, ундан кейин унинг ўзи ва Тўлқинни янги набиралари билан табриклади, Зиёда ва Беҳрузни табриклаб қўйишни сўради.
Ҳа, дейди Абдураҳим Пўлат, ҳақиқатда “Бирлик” яна бир набиралик бўлди, у бувиси Васила ва онаси Зиёда каби халқимизнинг келажаги учун кўп ишлар қилишига ишонамиз. Ҳаммани набирамиз билан табриклайман.
Чақалоқнинг расми ҳали бизга етиб келмагани сабабли, Зиёда ва Беҳрузларнинг сайтимизда аввалдан бўлган тўйдаги расмларини хабарга илова қилдик.