18 January 2012
21:56 -
Қозоғистоннинг халқаро заҳиралари инқироз йиллари 39,3 % ортибди, Ўзбекистонникичи?
Қозоғистон Бош вазирининг сайтига (pm.kz) асосланиб хабар берган Казинформ агентлигига кўра, 2009-2010 йиллари Қозоғистоннинг олтин-валюта заҳиралари 39,3 % ортиб, $32,1 млрд бўлибди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир кўпчилик мамлакатларда “олтин-валюта заҳиралари” атамаси ўрнига “халқаро заҳиралар” ишлатилмоқда. Аммо, қозоқларнинг хабарида эскича ифода ишлатилган.
Ўтган йили қозоқларнинг расмий манбаларга асосланиб, хабарларимиздан бирида Қозоғистоннинг халқаро заҳиралари $51 миллард, бошқа хабаримизда $73 млрд бўлганини билдирган эдик. Бу масала бўйича бизда эмас, қозоқларнинг ўзида қандайдир тушунмовчилик бор.
Аммо, шу муносабат билан Ўзбекистондаги аҳволни эслатиб ўтиш бундан ҳам муҳимдир. Ўзбекистон расмийлари халқаро заҳираларимиз қанчалигини ҳеч қачон гапиришмайди, матбуотда бу ҳақда ёзилмайди.
Ўтган йилги хабарларимиздан бирида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов мамлакатимизнинг олтин-валюта заҳиралари кейинги 5 йил ичида 6 (!!) марта ошганини айтгани устидан кулгандик. Кулишимизнинг сабаби - Рустам Азимов заҳираларнинг абсолют миқдорини айтмагани эди.
Давлат бюджетига оид биронта рақам айтилмайдиган Ўзбекистонда халқаро заҳираларнинг қиймати сир тутилаётганини муҳокам қилиб ўтириш балки ножиддийлик бўлса керак.Бошқа тарафдан, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистон жаҳон иқтисодий инқирозини бутун дунё ҳайрон қолган усуллар билан талафотсиз ўтказган экан, халқаро заҳираларимиз яна 6 марта ортган бўлса ажаб эмас.