09 January 2012
22:10 - Нуриддин Зайниев ҳокимликдан кетди, Анатолий Демьяненко Ўзбекистонни тарк этди
Қаршининг “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Анатолий Демьяненко клуб билан шартномани тугатиб, 7 январь куни она юрти Украинага қайтган. Киевнинг афсонавий “Динамо” клуби собиқ ярим ҳимоячиси, кейинчалик таниқли мураббий бўлган Демьяненко икки йил аввал Қашқадарёга келган ва “Насаф”ни ўзбек футболи тарихида илк марта чемпион даражасига кўтарди. Вилоятнинг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниевнинг шахсий қўллаб-қувватлови билан клубни Осиёдаги энг яхши клуб даражасига кўтарди.

Мураббийнинг ўзи “Насаф”даги фаолияти хотимасини оилавий сабаблар билан изоҳлаган. Бироқ футбол ва унинг атрофидаги гап-сўзлардан хабардор доиралар Демьяненконинг кетишини ҳокимнинг истеъфоси билан боғламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону