09 January 2012
18:40 - Алишер Азизхўжаев оламдан ўтди
Бугун таниқли давлат ва жамоат арбоби, сиёсий фанлар доктори Алишер Азизхўжаев оламдан ўтди. Эртага Тошкент вақти билан соат 9 да жасади Германиянинг Дрезден шаҳридаги килиникадан Тошкентга келадиган Азизхўжаевнинг пешинда “Минор” қабристонига қўйилиши режаланган. Ўтган йилнинг 8 июль кунги хабарларимизда бу одамнинг мия саратонига чалингани ва даволаниш учун Германияга кетгани ҳақида айтгандик. Маълум бўлишича, у ошқозон саратони билан оғриган экан.

Алишер Азизхўжаев Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосари, Президент Ислом Каримнинг матбуот котиби, Давлат ва жамият қурилиши Академияси ректори лавозимларида ишлаган ва сўнгги пайтда режим аравасидан тушириб қолдирилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону