18 September 2004
03:00 - 20:30 - Пахта терими кампанияси давом этмокда - Журфаклар тинтув килинмокда 19:30 - Чўнтак партиянинг Бош вазир иштирокидаги мажлиси - Давра кенгаши семинар ўтказди
20:30 - Пахта терими кампанияси давом этмокда

Шу хафтада Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида пахта терими кампанияси муносабати билан ўкув юртлари ва мактабларда дарслар тўхтатилди, ўкувчилар пахта теримига жалб килинди. Катъий норма асосида ишлатилаётган ўкувчилар вилоятларнинг турли туманлари дала шийпонларига жойлаштирилган, мактаб ўкувчилари эса уйларидан далага катнашмокда. Нишон туманидаги 8-ўрта мактаб директори Ш. Ахмедованинг таъкидлашича, бу кадар зўравонлик хатто шўролар даврида хам бўлмаган, яъни совет даврида факатгина битирувчи синфлар пахта теримига жалб килинган. Эндиликда эса 4-синфдан юкори ўкувчилар далада пахта термокдалар. Инсон хукуклари химоячиларининг сўзларига кўра, мазкур холат халкаро конвенцияларга зид бўлиб, болалар мехнатидан фойдаланиш уларни экспулатация килиш хисобланади. Ўзбекистон давлати хам бу каби бир канча халкаро пактларни имзолаган.

Журфаклар тинтув килинмокда

Мухбиримизга номини очикламасликни сўраб маълумот берган Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети ходими ўзи ишлаётган факультет хамда Жахон тиллари университети халкаро журналистика факультетларида Президент девони томонидан ташкил килинган махсус комиссиялар иш олиб бораётганини айтган. Унга кўра, бу текширувлар гарчанд жиддий ташвишларни келтириб чикармаётган бўлса-да, факультет рахбарларини хавотирга солиб куйган. Мазкур текширувга факультет ўкитувчилари томонидан ёзилган шикоят хатлари сабаб бўлибди, дейди мухбиримиз. Аммо журфаклар мухим стратегик манзил саналиб, сиёсатга мос хушёрлик синаб кўрилаётган бўлиши хам мумкин. Президент девони матбуот хизмати эса бу текширувлар борасида изох бермади.

19:30 - Чўнтак партиянинг Бош вазир иштирокидаги мажлиси

Бугун (18 август) Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг навбатдаги учинчи мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан партия Сиёсий кенгаши раиси (партия раиси) Мухаммаджон Ахмаджонов маъруза килиб, партиянинг сайлов кампаниясидаги фаолияти борасидаги позицияси хакида гапирди. Унга кўра, партия ташкил топганидан бери партия сафига хар ойда ўртача 20 000 аъзо кабул килинмокда. Хозирга кадар уларнинг микдори 105 000 дан ошган. Чўнтак партияга кабул килинаётганларнинг асосий кисми тадбиркорлик ва бизнес билан шугулланувчи шахслар бўлиб, улар ўз фаолиятида партиядан панох кутиб аъзо бўлмокдалар.

Номини ошкор килмаслик шарти билан мухбиримизга маълумот берган партия мутасаддисининг айтишича, эндиликда ўзига тўк ташкилотлар партияга хомийлик килишга мажбур килинмокда. Буни мажлисда шахсан Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг катнашганидан хам тахмин килса бўлади, дейди мухбиримиз.

Давра кенгаши семинар ўтказди

16 август куни Давра кенгаши томонидан ташкил этилган сайловолди семинарларнинг навбатдагиси Кашкадарё вилоятининг Нишон туманида бўлиб ўтгани хакида бугун хабар олдик. Уни ташкил килган Давра кенгаши координаторларидан бири, «Эрк» демократик патияси раиси Самад Муроднинг айтишича, семинар машгулотларида «Эрк» ва «Бирлик»нинг вилоятдаги фаоллари, инсон хукуклари химоячилари хамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишган. Семинар машгулотларида бу йил бўладиган парламент сайловларда номзодлар кўрсатиш бўйича ташаббускор гурухларини тузиш тартиби, сайловларда кузатув пунктларини ташкил этиш ва сайлов кампаниясига оид бошка масалалар юзасидан маърузалар килинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону