17 September 2004
03:00 - 19:30 - Наманганда вилоят хокими алмашди - Ўзбекистонда яна бир халкаро ташкилот бўлимининг фаолияти тўхтатилди 16:00 - Наманганда махкум этилганлар кимлар?
19:30 - Наманганда вилоят хокими алмашди

Мансаб ваколатини суиистеъмол килгани, давлат мулкига, жумладан ерга нисбатан хўжасизликларча муносабатда бўлгани, уни талон-торож килгани, ошна-огайничилик, уруг-аймокчиликка йўл кўйгани ва яна талай айблари учун Наманган вилоят депутатларининг навбатдан ташкариги сессиясида Наманган вилояти хокими Тўлкин Жабборов лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Ислом Каримов таклифи билан Ўзбекистон кишлок ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаб келаётган Икромжон Нажмиддинов тасдикланди.

Сессияда Ислом Каримов аввалги хокимнинг айбларини фош этувчи катта нутк сўзлади.

Ўзбекистонда яна бир халкаро ташкилот бўлимининг фаолияти тўхтатилди

Халкаро "Интерньюс" ташкилотининг Тошкент бўлими бошига хам Ўзбекистондаги Очик жамият институти (Сорос жамгармаси) куни тушди: Тошкент шахар адлия бошкармасининг даъво аризасига биноан шахар фукаролик ишлари суди чикарган хал килув карори билан "Интерньюс" фаолияти тўхтатилди. Хозирча 6 ойга.

Суд карорида айтилишича, "Интерньюс" бўлимининг ОАВлар муассиси сифатида фаолият юритиши ва оммавий тадбирлар ўтказиши таъкикланади, банк хисоб-китоб операцияларига хам чекловлар кўйилади. Карорга кўра, агар адлия бошкармаси томонидан кўрсатилган нуксонлар 6 ой давомида бартараф этилса, ташкилот фаолияти тикланади, акс холда кўшимча даъво аризасига биноан бутунлай ёпилади.

Хўш, булар кандай нуксонлар? Адлия бошкармаси иддаосига караганда, Тошкентдаги "Интерньюс" бўлими ўз низомига тўлик амал килмаган, яъни шахар ташкилоти бўлишига карамай республика микёсида фаолият олиб борган (у Тошкент шахар адлия бошкармасида рўйхатдан ўтган), ўз рамзини рўйхатдан ўтказмаган, ўзини рўйхатдан ўтказган органга янги манзили хакида хабар бермаган ва хоказо.

Аслида, кузатувчилар фикрича, гап бошка ёкда. "Интерньюс"нинг Тошкент бўлими республикадаги сўз эркинлиги билан боглик лойиха бўйича ишлаб, махаллий ОАВлар ва журналистларга нисбатан тазъйиклар ва конунбузарликлар, жумладан журналистларнинг хак-хукуклари бузилаётгани хакида мониторинглар ўтказиш каби Ўзбекистон хукуматига ёкмайдиган фаолият билан шугулланаётган эди.

16:00 - Наманганда махкум этилганлар кимлар?

Кечаги хабарларимизда Наманган вилоят жиноий ишлар судида деярли бир ярим ойдан бери бораётган суд жараёни тугаб, 12 киши 6-7 йилга озодликдан махрум этилганини билдиргандик. Бугун «Эзгулик» жамиятининг Наманган бўлими фаоллари Ахмат Абдуллаев (бўлим раиси) ва Гофуржон Тошпўлатовлардан камалганлар хакидаги куйидаги маълумотларни олдик.

1. Сиддиков Усубжон, 1974 йили тугилган, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 2 фарозанди бор, маълумоти ўрта, хусусий тадбиркор, мукаддам судланмаган, Учкўргон тумани, Хамза кишлогида яшаган, 2004 йил 6 апрелда камокка олиниб, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-3 «б» банди, 242-1 3 кисми «а» ва «в» банди, 244-2 моддаси 1-кисми, 276-модда 2-кисми «а» банди билан айбланган. Адвокати Мамадалиев.

2. Тураев Абдумуталиб Мухторжонович, 1975, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 2 фарзанди бор, маълумоти олий, Учкўргон шахар Ричман корхнасида таъминотчи вазифасида ишлаган, мукаддам судланмаган, Учкўргон шахарида яшаган, 2004 йил 9 апрелда камаокка олиниб, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. Жкнинг 59-модда 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 модасининг 3-иксми, «А,в» бандлари, 244-2-моддаси 1-кисми, 248-модда 1-кисми билан айбланган. Адвокати Шодмонов.

3. Инамов Хусанбой Гулямович, 1974, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 3 фарзанди бор, маълумотьи ўрта, хусусий устачилик билан шугулланган, Учкўргон тумани Хамза махалласида яшаган. 2004 йил 24 апрель куни камокка олиниб, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 159-модда 3-кисми, «б» банди, 242-модда, 1-кисми, 244-1 моддасининг 3-кисми «а, в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган. Адвокати Пузанова Н.

4. Солиев Жалолдин Хусанович, 1963, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали 4 фарзанди бор, маълумоти ўрта, ишламайди, мукаддам судланмаган, Учкўргон тумани Кайки махалласида яшаган, 2004 йил 21 апрель куни камокка олинган, МХХ Наманган вилоят бошкармаси тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 159-модда, 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а, в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган. Адвокати Хотамов.

5. Абдуллаев Абдукодир Ахмаджонович, 1985, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, бўйдок, маълумоти тугалланмаган ўрта, расман хеч каерда ишламайди, мукаддам cудланмаган, Учкўргон туманида яшаган, 2004 йил 23 апрелда камокка олинган, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 159-модда, 3-кисми, «Б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а,в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган. Адвокати Гайбуллаева


6. Маматов Икромжон Эргашщевич, 1972, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 3 фарзанди бор, маълумоти ўрта, хусусий тадбиркор, мукаддам судланмаган, Учкўргон шахар Амир Темур кўчаси, 8-уйда яшаган, 2004 йил 21 апрель куни камокка олинган, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 159-модда, 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а,в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган. Адвокати Ёдгоров Р.

7. Рахимджанов Носир Исламджанович, 1960, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 5 фарзанди бор, маълумоти ўрта, расман хеч каерда ишламайди, мукаддам судланмаган, Наманган шахрида яшаган, 2004 йил 26 апрелда камокка олинган, МХХ тергов хибсхонасида сакланиб, ЖКнинг 159-модда, 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а, в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган. Адвокати Ёдгоров Р.

8. Ориббаев Ахматхон, 1974, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 5 фарзанди бор, маълумоти ўрта, ишламайди, мукаддам судланмаган, Наманган шахрида яшаган, 2004 йил 26 апрель куни камокка олинган, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 159-модда, 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а, в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган.


9. Адураззоков Кодиржон Собиржонович, 1975, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 2 фарзанди бор, маълумоти олий, Учкўргон шахар Дўстлик кўчасида жойлашган хусусий хўжалик дўконида сотувчи бўлиб ишлаган, мукаддам судланмаган, Учкўргон шахар Бахт махалласида яшаган, 2004 йил 17 апрелда камокка олинган, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 59-модда, 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а,в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган. Адвокати Гайбуллаева.

10. Гозиев Боходир Тўхтамирзаевич, 1971, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 2 фарзанди бор, маълумоти ўрта, Учкўргон шахридаги хусусий озик-овкат дўконида мудир бўлиб ишлаган, мукаддам судланмаган, Учкўргон шахар Сохил махалласида яшаган, 2004 йил 17 апрель куни камокка олинган, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 159-модда, 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а,в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган. Адвокати Хожиев З.


11. Солиев Саиджон Абдурахманович, 1979, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 1 фарзанди бор, маълумоти ўрта, Учкўргон шахридаги хусусий дўконда сотувчи бўлиб ишлаган, мукаддам судланмаган, 2004 йил 17 апрель куни камокка олинган, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 159-модда, 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а,в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган. Адвокати Жалилова


12. Иномов Анваржон Гуломович, 1975, ўзбек, Ўзбекистон фукароси, оилали, 2 фарзанди бор, Учкўргон мева корхонасида сокчи бўлиб ишлаган, мукаддам судланмаган, Учкўргон Хамза махалласида яшаган, 2004 йил 17 апрелда камокка олинган, МХХ тергов хибсхонасида сакланган. ЖКнинг 159-модда, 3-кисми, «б» банди, 242-модда 1-кисми, 244-1 моддаси 3-кисми «а, в» бандлари, 244-2 моддаси 1-кисми билан айбланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону