03 January 2012
19:30 -
Ўзбекистон банкларида омонатлар музлатилган: пул жўнатламалари эгаларига берилмаётир
Ўтган йилнинг 26 декабридан бери Ўзбекистондаги “Капиталбанк”дан ташқари барча молия муассасалари пул қўйилмалари, омонатлар ва пул ўтказмалари орқали хориждан келган валютани эгаларига бермаяпти. Бугун “Турон”, “Трастбанк”, “Буюк ипак йўли” сингари бир қанча тижорат банклари, давлат молия муассасаларида сўров ўтказган мухбирларимиз бу ҳолнинг 6 январгача давом этиши мумкинлиги ҳақидаги жавобни олди.
Банк мулозимларига кўра, Республика Марказий Банки томонидан бу борада кўрсатма берилган. Ҳатто 6 январдан бошлаб хорижий валюталарда келган пул маблағлари миллий сўм билан расмий курсда алмаштирилиб, эгаларига берилиши мумкин экан. Агар шундай тартибга ўтилса, кишилар пулларининг роса 40 фоизига куядилар.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки томонидан 1 АҚШ долларига нисбатан ўрнатилган курс 1790 сўм, қора бозорда эса 2760 сўмини ташкил қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения