16 December 2011
16:19 - Россия Федерациясининг аҳолиси 143 миллионга яқин, камайиш давом этмоқда
Бу мамлакат ҳукуматининг расмий органи ҳисобланадиган “Российская Газета” бугунги сонида 2010 йили ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш кампаниясининг баъзи натижаларини эълон қилди.

Аҳолининг умумий сони 142 миллион 857 минг. Бу рақам 2002 йилга нисбатан 2,3 миллионга кам. 1989-2002 йиллари камайиш 1,8 миллион бўлган экан.

Россия аҳолисининг сони бўйича ҳозир жаҳонда Хитай, Ҳиндистон, АҚШ, Индонезия, Бразилия, Покистон ва Бангладешдан кейин 8-чи ўринда туради. 2002 йили Бангладешдан олдинда, яъни, 7-чи ўринда эди.

Аёлларнинг сони эркаклардан 10,7 миллионга кўп. Аҳолининг ўртача ёши – 39 (2002 йили 37,7 бўлаган).

Аҳолининг 80,90 фоизи руслар, бу рақам 2002 йили 80,64 бўлган. Иккинчи ўринда татарлар - 3,87 фоиз, 2002 йилга ҳам шундай эди. Украинлар – 1,41% (2002 йили - 2,05%).

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг прогнозларига кўра, 2040 йилда Россиянинг аҳолиси 98 миллионга тушади. Ҳозирги тушиш даражасидан келиб чиқилса, БМТнинг прогнози шубҳа остида қолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону