15 December 2011
04:24 - Нурсултон Назарбой расман “Элбоши” бўлди, навбат Ислом Каримгами?
Бугун Қозоғистон парламентининг юқори палатаси Сенатда мамлакат мустақиллигтининг 20 йиллигига бағишланган тантанали мажлисда Президент Нурсултон Назарбойга кўкракка тақиладиган “Элбоши” нишони берилди. Унга бундай нишон бериш қарори Сенатда якдиллик билан қабул қилинган экан.

Сенaт спикери Қайрат Мами бундай қарор Нурсултон Назарбойнинг Қозоғистон мустақиллигини яратиш ва мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун берилганини гапирган.

Ўзини Туркманбоши деб эълон қилдирган туркманларнинг диктаторидан кейин, шунга ўхшаш қадамни бугун Нурсултон Назарбой қилди. Навбат Ислом Каримгами?

Ўзбекистон президенти ўзига ҳайкал яратиш, ўзига турли номлар олишдан қўрқиш сабабини авваллари ҳам қуйидаги латифа билан тушунтиргандик:

Икки одам бир-бири билан гаплашмоқда.

- Нимага Ислом ака ўзига ҳайкал қўйдирмайди?

- У киши “Бирлик”нинг Тошкентдаги кўп минг кишилик митингларидан кейин одамларнинг бир ерга тўпланишидан қўрқиб қолган. Шунинг учун Тошкент марказидаги ҳамма майдонларни ҳам йўқ қилиб ташлади.

- Ҳайкал очилишига келадиган одамлардан ҳам қўрқади демоқчимисиз?

- Йўқ, ҳайкал бузилаётганда йиғиладиган оломондан қўрқади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону