15 December 2011
04:17 - Намойиш учун “Эрк”чига 5 сутка, “Эзгулик”чига 10 сутка қамоқ...
“Эрк” партиясининг Салой Мадамин бошлиқ гуруҳи аъзоси иддао қилаётган Фахриддин Тиллаев жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани суди қарори билан туман прокуратурасини пикет қилгани учун 5 сутка ўтириб чиқибди. Унинг ўзининг шахсий ҳақини талаб қилгани, Бойсун туман ҳокими Панжи Тангриевнинг истеъфосини сўрагани айтилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида истиқомат қилувчи “Эзгулик” жамияти фаоли Абдимурод Норбоев эса 10 суткага озодликдан маҳрум қилинган. У ҳамқишлоқларнинг электр токи ва газ йўқлигидан норози бўлиб уюштирган ғалаёнига бошчлик қилган. “Эзгулик” жамияти раҳбарияти ҳодиса тафсилотларини ўрганаётганини, бу борада Республика Бош прокуратурасига мурожаат қилганини таъкидлади.

Шу кичкина хабарда ҳам “Эзгулик” ва “Эрк” партияси фаолларининг фарқини кўриш мумкин. “Эрк”нинг қоғоздагина қолган бу гуруҳи аъзоси ўзининг, “Эзгулик” фаоли эса ҳамқишлоқларининг ҳуқуқини ҳимоя қилгани учун жазоланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону