02 December 2011
16:15 -
Улуғбек расадхонаси қолдиқларини руслар топиб беришган эди, Шаҳрисабз саройларини тузатишда французлар ёрдам беришади

Ўша йиллардаги аҳволимиздан келиб чиқилса, бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Аммо, бугунги аҳволимиз қандай?
Хабарчиликни ҳам масхарабозликка айлантирган мавжуд режимнинг қўғирчоғи бўлса ҳам, оммавий ахборот воситаси эканлигини иддао қилаётган 12.uz сайтининг фахраниб рус тилида хабар қилишича, Шаҳрисабздаги Оқ Сарой вайроналарининг керамик плиткаларини қайтадан яратишда бизга французлар ёрдам берар экан.
Фараз қилайлик, мустамлака йиллари керамикаларимизни тиклашга руслар йўл бермадилар. Мустақилликка 20 йил бўлибдики, кежаги буюк Ўзбекистон мутахассислари 600-700 йил аввал ўз боболаримиз оммавий шаклда ишлатган керамик плиткаларни тиклай олмайдиларми?