02 December 2011
15:33 - Қозоғистон вертолет чиқаришга бошлади
Кеча биринчи иккита вертолет Мудофаа вазирлигига топширилди. Улар Остонадаги Қозоғистон ва Франциянинг “Еврокоптер Қозоғистон” қўшма корхонасида йиғилган. Бу корхона “Қозоғистон инжиниринг” миллий компаниясининг таркибига киради. Кейинги ҳафтада яна 4 та вертолет тайёр бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда Казинформ кеча хабар тарқатди.

Ҳозирча, ЕС 145 моделли қозоқ вертолетлари чет элларда тайёрланган қисмлардан Қозоғистонда йиғилади, кейинчалик, баъзи қисмларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.


Енгил типдаги икки моторли ЕС 145 вертолетларни тиббий тез ёрдам, қутқариш, полиция ва чегара назорати каби соҳаларда ишлатиш самарали экан.

Остонадаги қўшма корхона тўла ишга тушгач, у бир йилда 8-10 та вертолет йиғиши кутилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону