30 November 2011
18:30 -
Қашқадарё вилоятида ҳоким ўзгартирилди, Нуриддин Зайниев кетди, Зафар Рўзиев келди
Бугун куннинг иккинчи ярмида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилди ва унда ташкилий масала кўрилди. Сессия ишида қатнашган Бош вазир Шавкат Мирзиёев президент топшириғи билан вилоят ҳокими Нуриддин Зайниевни лавозимидан четлатди. Унинг ўрнига шу пайтга қадар мамлакат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаб келаётган Зафар Рўзиев вилоят ҳокими вазифасини ажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақдаги расмий хабарнинг эртанги газеталарда эълон қилиниши кутилмоқда.
Зафар Омонович Рўзиев 1957 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. 2000 йиллардан Яккабоғ тумани ҳокими, вилоят ҳокими ўринбосари, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган.
Унинг Қашқадарёга ҳоким этиб тайинланиши ҳақида аввалдан гап бор эди. Ҳатто “Ҳаракат” сайти 2009 йилнинг 21 октябрида унинг ҳокимликка тайинланганини ҳам хабар қилганди. Ўшанда янглишлик бўлган экан, бу иш икки йилдан кейин амалга ошибди.