27 November 2011
22:15 -
Россиядаги иқтисодий ислоҳoтларнинг бошчиларидан бири Анатолий Чубайс: парламент сайловларида овоз бермайман, овоз берадиган номзод йўқ
СССР йўқ бўлгандан кейин Россияни мисли кўрилмаган катта тезликда социалистик иқтисоддан капиталистлик иқтисодга ўтказиш бўйича ислоҳотларни ўша пайтдаги Россия бош вазири Егор Гайдар ва унинг ўринбосари Анатолий Чубайс бошқаришганди. Бу икки демократ Владимир Путин ҳокимиятга келгандан кейин ўзларини сиёсатдан олиб қочишди. Гайдар ҳукуматдан мустақил бўлган “Ўтиш даври иқтисоди” институтини бошқарди, Путиннинг сиёсатига қарши эканлигини кўрсатса ҳам, уни ортиқча танқид қилмади. Анатолий Чубайс эса Путиннинг ҳукуматида ишлашни давом эттирди. У ҳозир ҳам Россияда нанотехнологияларларни ривожлантириш билан шуғуулланадиган ҳукуматнинг “Роснано” корпорациясида Бош директордир.
У бугун сенсацион баёнот бериб, 4 декабрда бўладиган парламент сайловларида овоз бериш нияти йўқлигини, чунки овоз беришга арзийдиган номзодлар йўқлигини гапирди. Ваҳоланки, номзодлар асосан ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиясининг одамлари.
Шубҳа йўқки, бу қадам – Чубайснинг мажуд ҳокимиятга қарши очиқча исёнидир. Аммо, кеч қолган исёнидир. Агар, дейди мухбиримиз, Егор Гайдар ва Анатолий Чубайс каби таниқли сиёсатчилар Владимр Путини ҳокимиятга келиб, Совет типидаги КГБ диктатурасини тиклашга бошлаган вақтдаёқ унга қарши чиқишса эди, балки фойдаси бўларди. Ҳозир фойдаси йўқ.
Нима бўлса ҳам, Чубайснинг бу баёноти Россияда сиёсий инқироз чуқурлашиб бораётганинг яна бир жиддий кўрсатгичидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения