27 November 2011
21:50 - Владимир Путин расман президентликка номзод бўлди
Россияининг ҳукмрон партияси “Бирлашган Россия” шу йил 24 сентябрда навбатдаги қурултойини бошлаб, парламент сайловида қатнашадиган ўз номзодларининг рўйхатини тасдиқлаганди. Рўйхатнинг бошида келаси йили бу партиянинг лидери этиб сайланиши кутилаётган Дмитрий Медведев турибди. Сўнгра қурултой ишида танаффус эълон қилинди ва ниҳоят бугун қурултой ишини давом эттирди.

Кутилганидек, қурултой қатнашчилари бир овоздан Владимир Путинни 2012 йил март ойида бўладиган президент сайловида қатнашиш учун ўз номзодлари қилиб кўрсатдилар. Қурултойда жорийдаги қўғирчоқ президент Дмитрий Медведев ҳам қатнашди. У ва партиянинг бошқа раҳбарлари гулдурос қарсаклар ва тўхтовсиз бақиришлар остида ҳаммани 4 декабрдаги парламент сайловларида “Бирлашган Россия” партияси учун, 2012 йил 4 мартда бўладиган президент сайловида Владимир Путин учун овоз беришга чақиришди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону