25 November 2011
13:20 -
Ўғирликда гумонланган шахс Чироқчи миршабхонасида қийноқдан ўлди (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №44, 24.11.2011)
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ИИБ тергов бўлими изоляторида туманнинг Арафанди фуқаролар йиғини Қорақия қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган Рўзиқулов Алмардон Мамаевич 20 ноябрь куни терговчилар томонидан қўлланилган ноинсоний қийноқ ва зўраки иқрорлик олишга уриниш даврида ўлган. Бу ҳақда хабар қилган қашқадарёлик ҳамкасбларимиз Алмардоннинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (Ўғирлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, ҳибсга олинганини таъкидлади.
21 ноябрь, душанба куни тупроққа берилган Алмардон Рўзиқуловнинг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлагани, ички ишлар органлари сафида хизмат қилиб, истеъфога чиққани айтилмоқда. Ҳозирда Алмардоннинг отаси, 82 ёшли Мамай бобо бошчилигидаги қариндошлар ИИБ маъмуриятидан мазкур қийноқ ва қотиллик учун изоҳ талаб қилиб, миршабхона биноси олдида ўтиргани ҳақида хабарлар бор. “Эзгулик” жамияти мазкур ҳодиса юзасидан бирор расмий изоҳ ёки маълумотларга эга эмас. Рўзиқуловлар хонадонига яқин манбалар Алмардон оиланинг кенжа фарзанди экани, унинг бу тариқа ўлдирилиши қариндошлар орасида чуқур эмоция ва ғазаб уйғотганини таъкидламоқда.
Маълум бўлишича, Чироқчи тумани ИИБга Қорақия қишлоғида қорамол ўғирлангани хусусида шикоят тушган. Ариза юзасидан туман ИИБ жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан бир қанча гумондорлар сўроқ қилинган, айримлари ҳибсга олинган. Улар орасида собиқ милиция зобити Алмардон Рўзиқулов ҳам бор эди...
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти юқорида таъкидланган ҳодиса юзасидан прокуратура органини тез фурсатларда изоҳ беришга чақиради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий қонунчилик ҳамда БМТнинг “Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ноинсоний, ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларига қарши Конвенция”си талаблари асосида айбдорларни жазога тортишни талаб қилади.