25 November 2011
07:14 - Кеча АҚШда байрам бўлди, Dow Jones дам олди
Кеча АҚШда ўзбекчасига “Шукур қилиш” деб таржима қилса бўладиган Thanksgiving куни байрам қилинди. Ҳар йили ноябрь ойининг тўртинчи пайшанбасида байрам қилинадиган бу кунда яхши ҳосил бергани учун Тангрига шукроналар изоҳ этилади, анъанага кўра, курка сўйилади.

Табиий, умумбайрам кунлари Нью-Йоркдаги фондлар биржаси ишламайди, айтиш мумкинки, ҳамма қатори Dow Jones ҳам дам олади.

Бир ҳафтадан бери Dow Jones индексининг узлуксиз тушиб боришидан безиган биржачилар учун бу кун ҳар томонлама Шукур қилиш куни бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону