22 July 2015
07:38 -
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг мукофотланишидан ғазабга тушган Қирғизистон ҳукумати АҚШ билан Келишувни денонсация/бекор қилди
АҚШ Давлат Департаменти 2010 йил июнь ойида қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши вақтида инсоний мардлик кўрсатган ва қирғизлар тарафидан умр бўйи қамоққа ташланган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга инсон ҳуқуқлари бўйича махсус мукофоти бергани ҳақида 15 июлда хабар берган эдик. Бундан ғазабга келган Қирғизистон ҳукумати, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кеча кечқурун эълон қилинишича, АҚШ билан 1993 йилда Вашингтонда имзоланган ўзаро ҳамкорликни енгиллаштириш бўйича Келишувни денонсация, ўзбекчасига айтсак, бекор қилибди. Келишув шу йил 20 августдан кучини йўқотади.
Ҳукумат расмийлари билдиришича, бу Келишувга кўра, АҚШнинг ёрдам дастурлари доирасида Қирғизистонга олиб келинаётган, олиб кетилаётган ёки Қирғизистонда ишлатиладиган турли нарсаларга солиқлар ёки божхона пошлиналари солинмайди. Бундай дастурлар доирасида ишлаётган одамлар, агар улар Қирғизистон фуқароси бўлмаса, даромадларидан солиқ тўламайдилар ва ҳоказолар.
Ҳақиқий Инсон бўлган Азимжон Асқаровга АҚШнинг муносабатини олқишлаш билан бир қаторда, Ўзбекистон ҳукумати, қолаверса, ўзбек миллатининг бу воқеага кўз юмаётгании инсонийлик нуқтаи назаридан пасткашлик, расмийроқ тил билан айтилганда, жиноят эканлигини тан олиш керак.
Айни замонда, урғулаш керакки, қирғизлар вақти келиб қилаётган ишлари учун жавоб берадилар. Америкаликлар олдида эмас, қорамоллар ва чўчқалар подасига айланган, номигагина ўзбек бўлганлар олдида ҳам эмас, ўзбекнинг Бирлик-Ҳаракат-Эзгулик атрофида бирлашган ҳақиқий миллатпарварлари олида берадилар. Бу жавоб улар учун осон бўлмайди, чунки ўзбекнинг шоири Юсуф Жума айтганидек:
Кечир, қасос муқаррардир, хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йил 10-12 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда жаҳон бўйича сони 30 миллионадан ошган ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтирар экан, Азимжон Асқаров каби ҳақиқий ўзбеклар ўз миллатдошларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар, бунга жавобан фашистик қирғиз давлати уни умр бўйи қамоққа ташлади. Ўзбеклар эса ҳали ҳам қисиб ўтирибди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения