02 January 2014
23:09 - “ҲАРАКАТ” АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ БИЛДИРИШИ

“Бирлик” Партияси раҳбарияти ичида ўзбекларга хос масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган тушунмовчиликлар ўртага чиққани туфайли, феълан шу партиянинг хабарчилик воситаси бўлган “Ҳаракат” Ахборот Агентлиги ярим йилдан бери феълан фаолиятини тўхтатиб қўйган эди.

Бунга оддий воқеа сифатида қараш хато бўларди. Чунки, бу каби воқеаларнинг илдизлари тарихимиздадир.

Ўзбекдан чиққан Ислом уламолари динимизнинг “Биздан ҳаракат - Оллоҳдан баракат” ақидасини эсдан чиқариб бўлса керак, бутун кучларини “Ҳамма нарса Оллоҳдан” ақидасига урғу беришга сарфлаганлари сабабли, Ўзбек миллати асрлардан бери ўзнинг бугуни ва келажаги учун курашиш, энг камида, қандайдир ҳаракат қилиш кераклигини ҳам, миллий ғурур нималигини ҳам аста-секин унутиб бориб, 2010 йил июнь ойида бир ҳовуч қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда, Ўзбек аёлларини подалашиб зўрлаганда, Ўзбекни қирғин қилганда ҳам қисиб ўтирди ва миллат сифатини йўқотганини очиқча намойиш қилди.

(Дарвоқе, “Бирлик” Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлат Ўзбекка “Биздан ҳаракат - Оллоҳдан баракат” шиорини мунтазам эслатиб туриш мақсадида ўзи яратган журнал ва хабар агентлигининг номларини “Ҳаракат” деб атаганди. Унинг бу мавзудаги мулоҳазалари “Ҳаракат” журналининг илк сонларида эълон қилинган.)

Миллат сифатини йўқотган ўзбеклар ва Ўзбекистон давлати, бундай шароитда, масхарабозлик билан ҳаёт кечиришга ўтгани ҳам табиийдир. Масалан, чет элларда, асосан Афғонистон, Туркия ва АҚШда мустақилликдан аввал ҳам яшаб келган ўзбеклар ва ҳозир Ўзбекистондан чет элларга келиб мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги, Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилинишига эътибор ҳам бермасдан, ош ейиш ва ҳожатхонага боришдан бошқа нарса билан иши йўқлиги, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим, унинг фоҳиша қизи ва Миллий Хавфсизлик Хизмати ўртасида шу кунларда бўлаётган машмаша ва шу каби воқеалар - масхарабозлик ўзбеклар жамиятида оммалашиб, миллат ва давлат даражасига кўтарилганининг энг яхши намуналаридир.

Шу пайтгача Ўзбек жамияти ичида бўлаётган воқеаларни тўғри англаши билан танилган “Бирлик” Партиясига ҳам масхарабозлик касали юққани ачинарли ҳол, аммо ҳақиқат.

Бу касалликни даволаш партиянинг ички иши. Лекин, “Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг фаолиятини тўхтатиб қўйилишига мутлақо бошқача қараш керак.

* * *

Маълумки, шу кунгача ўзбекларнинг “Ҳаракат” Агентлигидан бошқа замонавий хабарчилик воситаси йўқ эканлиги - исбот қилишни ҳам талаб қилмайдиган фактдир. Бу кунларда хабарчилик дунёда одамларнинг иккинчи нонига айланганини тушуниб етмаган ўзбеклар миллат сифатини йўқотганини ҳам айнан шу факт яна бир марта исботлайди.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хабарчилик воситаларининг ҳақиқий хабарчиликдан қанчалик узоқ эканликларни қўйиб туринг, юрт ташқарисида туриб мухолифатчиликка даъво қилаётган лўттибоз ўзбек гуруҳлари тарафидан юритилаётган турли Интернет сайтлар ва ҳатто чет мамлакатларнинг ўзбек тилида хабар тарқатадиган гўёки хабар воситалари ҳам масхарабозлик даражасидан юқорига чиқолмадилар.

Уларнинг биронтасида Ўзбекнинг МИЛЛАТ сифатидаги, Ўзбекистоннинг ДАВЛАТ сифатидаги глобал муаммоларини ёритишга, уларни анализ қилишга ва МИЛЛАТ, ДАВЛАТ ҳамда ЖАМИЯТимизнинг мавжуд касалликларига диагноз/ташҳис қўйишга қодир бўлган ақлли одам ҳам йўқ, у аҳмоқларнинг ҳаммаси майда-чуйда хусусий муаммолар атрофида масхарабозлик қилиш ва ўзбекларни пода сифатида ушлаб туришни асосий мақсад қилиб олган Ўзбекистондаги мавжуд режимга хизмат қилиш билан машғуллар.

Ваҳоланкки, ҳар қандай ҳақиқий хабар воситасининг асосий вазифаси - МИЛЛАТ, ДАВЛАТ ҳамда ЖАМИЯТнинг глобал масалалари ва муаммолари билан ҳам шуғулланиш, уларни анализ қилишга қаратилган фикр-мулоҳазаларга жой бериш, МИЛЛАТ, ДАВЛАТ ҳамда ЖАМИЯТнинг мавжуд касалликларига диагноз/ташҳис қўйишга, касалликларни даволашга хизмат қилишдир. Диагноз қўймасдан касалликни даволаш осон эмаслигини, балки, мумкинмаслигини инобатга олсакгина ташҳис қўйишнинг аҳамиятини тўғри тушунамиз. Қолаверса, метематикларнинг “Муаммони тўғри ифодалаш – ечимнинг ярмисидир”маънодаги мақолини ҳам унутмаслик керак.

“Ҳаракат” Ахборот Агентлиги шу маънода ўз вазифасини аъло бажарди. Қуйидаги ташҳисларни ўз вақтида қўйди.

1. СССРнинг сўнги йилларида ўзбекларни тарихда биринчи марта ўз келажаги учун курашга тортишни бошлаган “Бирлик” Халқ Ҳаракати КГБ тарафидан Ўзбекистонга бошлиқ қилинган Ислом Каримнинг тахтини жар ёқасига олиб келган вақтида, ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салай Мадамин бошчилигидаги бир гуруҳ ифлос ёзувчилар миллатга хоинлик қилдилар, “Бирлик”нинг митингларини “кўча чангитиш” деб баҳоладилар, “Абдураҳим Пўлатов митинглар йўли билан халқни қон йўлига олиб кетаётибди” дея ҳайқириб, “Бирлик”ни парчаладилар ва Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг қурилишига йўл очиб бердилар.

КГБ ўша пайтда ўз мақсадига тўла етишди, асрлардан бери Марказий Осиёда лидерлик қилган ўзбекларни четга суриш мақсадида Москова тарафидан 1,5 аср аввал бошлатилган жараённинг янги даври бошланди. Ҳозир Лубянка ўз мақсадига тўла эришди дейиш мумкин. Энди дунё Марказий Осиё деганда Қозоғистонни билади, ўзбеклар мардикорлар сифатидагина танилмоқда.

Ўзбекнинг бугунги аҳволга тушишида ўша хоин ёзувчиларнинг улуши катта. Миллат ўз хоинларини жазолаш механизмларига эга бўлиши керак. Бугунги шароитдан келиб чиқиб, миллат ва давлат хоинларига нисбатан олий жазони тиклаш лозимлиги ҳам шубҳасиз.

2. Ислом Карим тахтга ўтирган кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг иқтисодини чўктириш билан шуғулланмоқда. Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми бўйича Ўзбекистон АҚШ каби мамлакатлардан 35-40 баравар орқада эканлигини қўйиб туринг, Қозоғистондан 2005 йили 5,5 марта орқада бўлса, 2012 йилда 8 баравар орқада қолди. Бир неча йилдан кейин бу фарқ 20 ларга чиқилиши кутилмоқда. Бу рақамлар халқдан сир тутиб келинмоқда. Уларни биринчи бўлиб “Ҳаракат” Агантлиги эълон қилди.

Ўртача ойлик ЯИМга боғлиқ бўлгани сабабли, ўзбек профессорлари Қозоғистоннинг катта шаҳарларидаги дворниклардан 2-3 баравар кам маош оладиган ҳолга, яна ҳам тўғрироғи ҳозир ўзбеклар Қозоғистонда дворниклик қилишни орзу қиладиган халқ ҳолига тушдилар. Бу кетишда ўзбек халқи ёппасига қозоқларнинг мардикорига айланиши муқаррар.

3. Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмларининг ҳар бири 11 миллиард доллар атрофида экан, чет элда ишлаётган миллионлаб ўзбекистонлик мардикорлар ўз оилаларини оёқда тутиш учун Ўзбекистонга ҳар йили тахминан шу миқдорга яқин пул юбормоқдалар. Яъни, Ўзбекистонда ҳаёт ўша пул ҳисобига оёқда турибди. Шундай экан, Ўзбекистон мустақил далат сифатини ҳам йўқотиб бўлди.

Аммо, на Ўзбекистоннинг Олий Мажлиси, на ўзбек зиёлилари “Ислом Карим ва унинг ҳукумати нима қилаяпти? Бу аҳволдан чиқиш учун нима қилинмоқда? Бунақа Президент ва ҳукуматнинг кимга кераги бор?” деган саволларни ҳам ўртага қўймаяптилар, Миллат ва Давлат олдидаги бурчларини бажармаяптилар.

Бу саволларни фақат ва фақат “Ҳаракат” Агентлиги ва унинг орқасида турган “Бирлик” Партияси қўймоқда.

Шуни ҳам унутмайликки, миллионлаб ўзбек мардикорлари чет элларда ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаланмаган ҳолда ишламоқдалар. Уларнинг келажаги номаълум, нафақа ёшига етгач ҳам нафақа ололмайдилар. Бунинг устига уларнинг болалари йиллаб ўз оталарини, баъзи ҳолларда ўз оналарини кўрмасдан катта бўлмоқда. Бундай болаларнинг келажаги қандай бўлиши номаълум.

Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбек ғариб аҳволда эканлигини кўрамиз. Тўғрироғи, кўришимиз керак, аммо буларни “Ҳаракат”дан ташқарида ҳеч ким кўраётгани йўқ.

4. Ва ниҳоят, ўзининг бугуни ва келажаги учун ҳаракатда ва курашда бўлиш кераклигини узоқ йиллардан бери унутиб келаётган ўзбеклар, 1990 йили Қирғизистонда ўз миллатдошларининг қирғин қилинишига кўз юмиб, миллат сифатини йўқотдилар. Ўзбекларнинг мутлоқа кўпчилиги миллат туйғуси бўлмаган подага айланиб бўлди, миллатга йўлбошчилик қилиши керак бўлган зиёлиларнинг кўпчлиги чўчқаларга айланганини айтишга ҳам мажбурмиз. Бу ердаги "пода" ва "чўчқа" сўзларини ҳақорат деб тушуниш соддалик бўларди. Улар қанчалик қўпол бўлмасин, ҳақиқий ташҳис/диагноздир. Диагнозсиз касалликни тузатиб бўлмайди, ахир.

* * *

Бу ташҳисларни биринчи бўлиб қўйган “Бирлик” Партияси ва унинг “Ҳаракат” Ахборот Агентлиги Ўзбекни бу аянчли аҳволдан олиб чиқиш, яъни унинг касалини даволаш йўлларини ҳам таклиф қилиб бўлди.

Авваламбор, Ўзбекни қайтадан миллат қилиш керак. Буни юз йилларда эмас, тезда қилишнинг ягона йўли – Абдураҳим Пўлатнинг сўзлари билан айтсак, “шок тераписи” усуллари билан Ўзбекнинг кўзини очиш, мухолифатчиликка иддао қилаётган лўттибоз гуруҳларни яна ўша “шок терапияси” усуллари билан йўқ қилиш, ҳамма миллатпарварларни “Бирлик”да бирлаштириш, Ўзбекистонда Ислом Карим бошчилигидаги тожиклар режимини йиқитиш, қирғиз фашизмини тиз чўктириш ва Ўзбекнинг Марказий Осиёдаги мавқесини тиклаш.

Ҳеч шубҳа йўқки, “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг бу йўналишдаги режалари ҳамда Юсуф Жуманинг бизнинг шиоримизга айланган

“Кечир, қасос муқаррардир, хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.”

сўзларини бизнинг сайтимиздан ўқиган ўзбекларнинг қўли беихтиёр қиличга чўзилиши - Ўзбекистондаги тожиклар режимини ҳам, қирғиз фашистларини ҳам таҳликага туширмоқда, тўғрисини айтсак, уларнинг жонини ҳалқумига келтирмоқда. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам “Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг harakat.net сайти очилмайдиган қилиб қўйилган.

Демак, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекни қайтадан миллат қилиш иши билан шуғулланаётган “Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг фаолиятини тўхтатиб қўйилиши - Ўзбекистондаги Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ва қирғиз фашистларига хизмат қилиш, Ўзбек миллатига душманлик қилиш эканлигини гапириб ўтириш ортиқча бўлса керак.

Шундай шароитда “Бирлик” ва “Ҳаракат” раҳбарияти шошиб қолмади, “арқонни узун ташлаб қўйиш” принципига асосланиб иш олиб борди ва ниҳоят “Ҳаракат” Агентлигининг Интернетдаги сайти ишини қайтадан бошлаш имкониятига эришилди, harakat.net сайти бугундан бошлаб аввалгидек фаолиятини давом эттиришга бошлайди.

“Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги facebook.com/harakat.net саҳифасини ҳам йўлга қўйиш масаласида ўзбекларга хос яна ўша масхарабозлик руҳидаги ишлар давом этаверади.

Муҳим бўлгани шуки, ўзбеклар ўз ҳаёт тарзларининг бир парчасига айланган масхарабозликлардан қутилмагунча Миллат сифатига эришолмайди, Ўзбекистон эса Давлат бўлолмайди.

* * * * *

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону