Тожикистон ахборот воситаларининг диққат марказида ягона хабар бор – индинга 60 ёшга тўладиган Россия Президенти Владимир Путин бугун Тожикистонга келгани, маҳаллий ҳамкасби билан музокаралар ўтказиб, бугун 60 ёшга тўлган Имомали Раҳмонга снайпер милтиғи совға қилгани.
Музокаралар натижасида 6 та ҳужжат имзоланибди. Буларнинг иккитаси энг муҳимлари. Бирничиси – Россия ҳарбий базасининг Тожикистонда қолиш мақоми ва шартлари ҳақидаги Шартнома, иккинчиси – Россия ва Тожикистон мудофаа вазирлари ўртасида ҳамкорлик шартлари ҳақидаги Меморандум.
Шартномага мувофиқ, русларнинг ҳарбий базаси Тожикистонда яна 30 йил қолади ва Шартнома муддати кейинчалик 5 йилдан узатиб борилади.
Булардан ташқари, наркотиклар тарқалишига қарши биргаликда кураш бўйича Шартнома, Тожикистонда ГЭСларнинг қурилишида русларнинг иштироки ҳақидаги Меморандум ва миграция масалалари бўйича Меморандум ҳам имзоланган.
ГЭСларнинг қурилишида русларнинг иштироки ҳақидаги Меморандумни имзолаш пайтида, Имомали Раҳмон “дўсти” Ислом Каримга қаратиб бўлса керак, ҳар бир мамлакт ўз ҳудудидаги гидроэнергетик заҳираларни ўзи истаганча ўз халқи фойдаси учун ишлатишга ҳақли, дебди.
Биз учун муҳим бўлган нарса бошқадир, дейди мухиримиз. Владимр Путин шахсан ўзи аввал Қирғизистонга, кейин Тожикистонга келиб, бу икки мамлакатдаги русларнинг ҳарбий базалари муддатини феълан чексизга айлантириб кетаёгани Ўзбекистоннинг келажаги учун таҳдиддир.
Аммо, Ўзбекистон бу хусусда оғиз очмаётганининг сабаби - Владимр Путин Ислом Карим билан шу йил июнь ойида Тошкентда учрашганда бу базалар Ўзбекистонни ислом жангариларининг ҳужумларидан асраш учун муҳим эканлиги хусусида ваъз қилишга келишиб олгани бўлса керак. Бу ёки шунга ўхшаш ваъзхонликлар ҳозирги режимнинг миллий манфаатларимизга нисбатан қилаётган хоинлигини оқлай олмайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения