04 July 2012
16:26 -
Ислом Карим КХШТдан Владимир Путиннинг буйруғи билан чиққан
Сиёсатшуносликка даъво қилаётган россиялик экспертлар ва уларга жўр бўлган баъзи қўшниларимиз, масалан, Қозоғитон ва Тожкистон экспертлари, бири олиб, бири қўйиб, Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги аъзолигини тўхтатиш, яъни феълан ундан чиқиш ҳақида чиқарган қарорини муҳокама қилиб ётишибди.
Баъзилар МДҲнинг НАТОси ҳам деб гапирадиган КХШТ, ростдан ҳам НАТО каби ташкилот бўлса эди, Ўзбекистоннинг қарори нафақат сиёсатшунослар, балки, сиёсатчиларнинг кун тартибидаги асосий мавзу бўлиб қолиши керак эди. Аслида, КХШТ учун шундай ўхшашликни ишлатиш ҳам кулгилидир.
Ҳозир ҳамма билади, КХШТ аввал КХШ (Коллектив Хавфсизлик Шартномаси) номи остида 1992 йил 15 май куни Тошкентда МДҲ саммитида тузилган. Ҳозир кўпчликнинг эсидан чиқиб кетган факт шундан иборатки, ўша пайтдаги матбуотнинг билдиришича, Тошкентдаги саммитнинг кун тартибида бундай масала бўлмаган. Уни кун тартибига Ислом Карим киритган ва табиий, Ўзбекистон тарафидан тайёрланган ҳужжатлар асосида қарор олинган.
Шундан ҳам билса бўладики, КХШ ҳам КХШТ ҳам жиддий нарса бўлмаган. Чунки, Ислом Карим 25 йилдан бери ўзи ўтирган курсисини мустаҳламашдан бошқа биронта пичоққа қилинадиган конструктив (яратувчи) иш қилолган эмас. У фақат бузишни билади. У Ўзбекистондек давлатни ва Ўзбекдек миллатни йўқ қилмоқда.
Хўш, 1992 йили Ислом Каримнинг мақсади нима эди? Тожикистонда авж олиб бораётган фуқаролар уруши Ўзбекстонни ҳам ўз ичига қамраб олишидан қўрққан Ислом Карим КХШ воситасида Россия армиясининг ёрдамига таянмоқчи эди. Аммо Тожикистондаги уруш Россия тарафидан йўқ қилингач, ҳамма КХШни унутди ҳам.
Бироқ, 2009 йили Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангоний раҳбарлигидаги ўзбек исломчи-жангарилар Толибон ва Ўзбекистон “Эрк” партияси раҳбарларининг маънавий қўллаб-қувватлашига таяниб, аввал Тошкентда портлашлар, сўнгра Тошкент ва Сурхандарё атрофидаги тоғларда уруш бошлашганда, Ислом Каримнинг ёрдам талаби - Чеченистон билан машғул бўлган, бунинг устига Ислом Каримни итдек ёмон кўрадиган Россия Президенти Борис Ельцин тарафидан рад этилди. Ислом Карим жаҳл устида, КХШТни тарк этди, ГУОМга (Гуржистон, Украина, Озорбайжон, Молдова) қўшилиб, уни ГУЎОМ қилди. Аслида, бу ҳам бировнинг эътиборига тушадиган воқеа бўлмади.
Эски чекист Владимир Путин Россияда аввал Бош вазир, сўнгра президент бўгандан кейин Ислом Карим ҳам ўзгарабошлади. Путин Бош вазир сифатида биринчи сафарини Тошкентқа қилгани, ўзи каби чекист Ислом Карим билан учрашганини ҳамма “сиёсатшунослар” унутиб қўйишган, шекилли.
Ҳеч шубҳа йўқки, Ислом Карим КХШТга ўша кунлардаёқ қайтмоқчи эди, аммо обрўсини сақлаб қолиш учунгина озгина вақт ўтишини кутарди.
Кутилмаганда 2001 йил 11 сентябрь воқеалари юз берди. Яна кўпчиликнинг эсидан чиқаиб қолаётган факт шундан иборатки, ўша куни номаълум жойда бекиниб ётган АҚШ Президенти Жорж Бушга биринчи бўлиб телефон қилган ва терроризмга қарши урушда ҳамма ёрдамга тайёр эканлигини билдирган одам Россия президенти Владимир Путин бўлган. Ўша куниёқ Хонободни америкаликларга бериш қарор қилинган. Россия президенти Ислом Каримнинг рухсатини олиб ўтиришга ҳам эҳтиёж сезмаганлигини тушуниш мумкин.
Ўша пайтдаёқ баъзи сисатшунослар Ислом Карим Россия ва АҚШ ўртасида мувозанатли ўйин олиб бораётганини ёзишганди. Аслида, бу ножиддий иддаодир, чунки бу масалада Ислом Каримнинг ҳал этувчи роли бўлмаган, у КГБдаги ҳамкасби Владимир Путиннинг қўлидаги қурол эди, холос.
Яна кўпчилик “сиёсатшунослар” унутриб қўйган бир факт бор. 2005 йил январь ойида Олмота ёки Остонада ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида АҚШнинг Хонободдаги базасини бекитиш таклифи расмий резолюция шаклида қабул қилинди. Аслида, бу таклиф эмас, буйруқ эди. Ислом Карим Андижон воқеаларини АҚШ қоралагани учун америкаликларни Хонободдан ҳайдаб чиқарди, деб ёзишлари ҳам кулгили ва ножиддийдир.
Америкаликлар ШҲТнинг таклиф шаклидаги буйруғи бўйича Хонободдан ҳайдалгандан кейин, Ислом Карим сохта мағрурлик билан ГУЎОМдан КХШТга қайтди.
Ҳозир нима бўлмоқда? Энди Ислом Каримга КХШТдан яна бир марта чиқиш нега керак бўлиб қолди?
АҚШ Афғонистонда ислом жангариларини бутунлай йўқ қилолмади, ислом терроризмининг илдизларини қўпориб ташлай олмади. Аслида, бу иш осон эмаслигини аввалдан тушунса бўларди. Лекин Ғарб, ва биринчи навбатда АҚШ, бу ишни охиригача олиб боришга маҳкумлар, олиб борадилар. Энди кўпроқ бошқаларнинг қўли билан олиб борадилар.
Россия ва Ўзбкистон ҳам ислом терроризмдан қўрқадиган давлатлар рўйхатининг биринчи қаторларида туришади. Толибон оёққа қайтадан турса, ислом тероризми Марказиё Осиёга кириши, Кавказда қайтадан жонланиши аниқ эканлигини тушунмайдиган одам борми?
Шу сабабдан Россия ва Ўзбкистон террорга қарши курашда АҚШга таянишга ва қўлдан келгунча унга ёрдам беришга мажбурлар. Биринчи ёрдам – АҚШнинг бу минтақадан бутунлай чиқиб кетишига йўл бермасликдир. Демак, АҚШнинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларидаги транзит марказларига кўз юмишни қўйиб туринг, Россияда шундай марказлар очилишига, АҚШнинг шу минтақадаги ҳарбий базалари яратилишига эришиш русларнинг мақсадидир.
Лекин, АҚШнинг Ўзбекистонда ҳарбий базасини очишга КХШТнинг устави йўл бермас экан. Хўш, Россия ва Ўзбекистоннинг боши устида ўйнаб турган Толибон қиличи йўқ қилинмаган бир пайтда қоғоздагина бор бўлган КХШТнинг кимга кераги бор, деган савол авваламбор Владимир Путиннинг миясига келгани шубҳасиз. Айнан шу савол устида бош қотирган Россия Президенти МДҲ ичидага биринчи бўладиган Остонага ташрифини бекор қилиб, шу йил июнь ойи бошида Тошкентга келди ва бундай ишларда тажрибаси бор бўлган Ислом Каримга “КХШТдан чиқиб тур” деган буйруқ берди. Табиий, “Есть!” деган жавоб олди. Чунки, Ислом Карим Путин билан разведкага ҳам бирга боришга тайёр одамку!
Ислом Каримнинг “Есть!” дейиши стратегик нуқтаи назардан мутлақо тўғри, аммо сиёсий нуқтаи назардан уни ғирт масхарабоз қилиб кўрсатарди. Буни олдини олиш мақсадида рус “сиёсатшунос”ларига ҳам буйруқ берилди: Ислом Каримни Россия ва АҚШ ўртасида Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиқувчи ўйинлар олиб бораётган уста сиёсатчи қилиб кўрсатинг!
Ҳозир шу икки бўйруқ бажарилаётганинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Дарвоқе, АҚШнинг у ёки бу шаклда Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда қолиши - демократик мухолифатнинг ҳам истаклари йўналишидадир.