13 June 2012
04:29 -
Қирғизистон раҳбарлари ўзбеклар қатлиомининг икки йиллигида ҳам қирғизларни улуғлаш билан шуғулланишмоқда
Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида юз берган қонли воқеалар қурбонларини хотирлаш маросимларида қатнашиш учун 10 июнь куни Президент Алмазбек Атамбаев Ўшга келди. Хабарларда очиқча айтилмаса ҳам, бу маросимларда асосан қирғизлар қатнашган, ўзбеклар қирғин қилинган эсга олинмаган.
Бугун Атамбаев Ўш шаҳрида қирғизларнинг миллий қаҳрамони Манас ҳайкалининг очилишида ҳам қатнашди. Расмий хабарларда ҳайкалнинг ўзи кўрсатилмаган, аммо бу – катталиги бўйича дунёдаги иккинчи ҳайкал эканлиги айтилган.
Ҳеч қачон қирғизлар яшамаган шаҳарда қирғизларнинг афсонавий қаҳрамонига шундай ҳайкал очишдан мақсад нима?
Бу саволга жавоб излаган одам тезда тушунадики, қирғизлар ўзбеклар қирғин қилинган кунда ҳам ўзларини олдинга чиқариш, бу шаҳар тарихдан ўзбекларники бўлганини кўрсатмасликка уриниш билан оворалар.