11 May 2012
16:08 -
КХШнинг 20 йиллиги баҳонасида Москва вассалларининг Кремлда бўладиган йиғилиши ва Абдураҳим Пўлатнинг хотиралари
Маълумки, 1992 йил 15 майда Тошкентда ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) раҳбарлари йиғилишида (у пайтда бизда “саммит” сўзи ишлатилмасди) Ислом Каримнинг таклифи билан кун тартибига Коллектив Хавфсизлик Шартномаси (КХШ) имзолаш масаласи киритилди ва шундай Шартнома имзоланди. 10 йилда кейин КХШ асосида КХШТ (Коллектив Хавсизлик Шартномаси Ташкилоти) тузилган. КХШ Ўзбекистоннинг таклифи билан тузилган бўлса ҳам, Ўзбекистон у ерда ҳеч қачон cезиларли роль ўйнамаган, ташкилот Москванинг қўлидаги қуролга айланган. Ислом Карим ўзининг тахтини мухолифатдан қўриш учун бу ташкилот воситасида Москванинг ёрдамини олишни ўйлаган, холос.
КХШнинг 20 йиллик юбилейи баҳонасида Россиянинг ҳақиқий хўжайини ва янги президенти Владимир Путин ўз вассалларини, яъни КХШТга кирувчи давлат раҳбарларини 15 майда ўз ҳузурига чақирибди.
Россия президенти матбуот хизматига асосланиб тарқатилган хабарларда Москвадаги йиғилишга қуйидагиларнинг қатнашиши айтилади: Арменистон президенти Серж Саргсян, Беларусия - Александр Лукашенко, Қозоғистон - Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон - Алмазбек Атамбаев, Россия - Владимир Путин, Тoжикистон - Имомали Раҳмон, Ўзбекистон - Ислoм Каримов.
Ўша куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий йиғилиши ҳам бўлар эмиш. КХШТга кирмайдиган Украина, Озорбайжон ва Молдова президентлари унга келиш-келмаслиги айтилмайди.
1992 йил 15 май куни яхши эсимда қолган, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Ўша куни Тошкентга қозоқ мухолифатчилари ҳам келишган ва ўзбек мухолифатчилари билан биргаликда Қозоғистон ва Ўзбекистонда демократик жараёнлага йўл бериш ҳамда Россия Президенти Борис Ельцин билан учрашиш талаби билан пикет ўтказиш таклифини беришганди.
“Бирлик” рўйхатдан ўтган ташкилот бўлса ҳам, унга офис берилмагани учун, меҳмонлар “Эрк” партиясининг офисига келишибди. Ўзбекистон мухолифатини бирлаштирувчи Демократик Форум тузиш масаласида бир ҳафта олдин ҳам биз билан учрашишдан қочиб юрган “Эрк”нинг раиси Салой Мадамин меҳмонлар олдида ҳукуматнинг қўғирчоғи эканлиги фош бўлиб қолишидан қўрқиб бўлса керак, биргаликда пикет ўтказишга рози бўлибди ва ҳатто ўртадаги одамлар воситасида мени партиясининг офисига келишга таклиф қилибди. У пайтда мен ҳам ҳамма каби "гина-гудратни унутиш" фикрлари билан яшаганим учун дарҳол таклифни қабул қилдим.
Пикет олдиндан тайёрланмаган, аммо мен ўз тажрибамдан билардимки, бир неча соат ичида бир неча юз кишилик пикет уюштиришга ҳар доим кучим етади.
Хуллас, ўша куни эрталаб Високовольтний массивидаги уйимдан чиқиб, бир “Волга” автомобилини тўхтатдим ва мени шаҳар марказига олиб бориш хусусида келишдим. Автомобилнинг шофери армани йигит экани ҳам эсимда. Пушкин майдонидан ўтаётганимизда бир нечта енгил автомобиль бизнинг “Волга”ни ўраб олиб, четга сиқиштирди ва тўхтатди. Армани йигитнинг эси чиқиб кетганини айтиб ўтиришнинг ҳам кераги йўқ, аммо мен дарҳол ҳамма нарсани тушундим. Чунки, бунақа ҳоллар жуда кўп марта мен билан бўлган. Бизни милиция ушлаётган эди.
Тўхташимиз биланоқ, бизни ўраб олган автомобиллардан чиққан оддий кийимдаги милиционерлар олдимизга келиб, биз минган автомобиль ўғирлангани ҳақида хабар олингани, ҳозир автомобиль милицияга олиб борилиши кераклигини айтишди. Мен йўловчи эканлигимни айтиб, кетишга рухсат сўрадим. Табиий, йўқ дейишди, бироз кулимсираб. Чунки, мақсадалари мени ушлаш эди.
Бизни ўз автомобилларига ўтказиб, “Волга”ни ҳам ўзлари ҳайдаб, ҳозирги Мирзо Улуғбек туман ички ишлар бошқармасининг биносига олиб келишди. Армани бола йўл бўйи милиционерларга ҳужжат кўрсатиб, автомобиль ўзиники эканлигини, қайсидир қариндоши КГБда ишлашини айтишга интилар, аммо ҳеч ким уни эшитмасди ҳам.
Миршабхонага келишимиз билан бизни ажратишди, у арманини бошқа кўрмадим, ўйлайманки, уни дарҳол қўйиб юборишган. Мени миршабхона раҳбари ўринбосарининг кабинетига олиб киришди ва у ўринбосар менга очиқча айтди: “Сизни кечгача шу ерда ушлаб ўтиришим керак ва ушлаб ўтираман.”
Шундай қилишди ҳам. Кечқурун қўйиб юборишганда ҳамма иш битган эди. МДҲ раҳбарларининг бир неча соатлик йиғилиши тушдан кейин ўтказилган ва тамом бўлган. “Эрк”офисида тўпланганлар мени кутишган, келавермаганимдан кейин ҳамма ёққа телефон қилиб топишолмаган ва йўқлигим учун пикет ҳам ўтказишолмаган.
Ҳа, минг афсуски, ўша пайтда мухолифат фаолиятининг бош ташкилотчиси ва мотори бир киши эди. Режим раҳбарлари буни жуда яхши билашарди ва аввал қўрқишса ҳам, ниҳоят, мени йўқ қилишга қарор қилишди. 29 июнда менинг бошимни ёриб, 2 июлга режалаштирилган "Бирлик" ва "Эрк"нинг биргаликдаги биринчи митингини қолдиришга, мени бир неча ойга фаолиятдан четлаштиришга эришишди ва мухолифатни ўша босқичда бутунлай битиришди.