24 November 2011
01:19 - Нурсултон Назарбой Буюкбританиянинг сабиқ Бош вазири Тони Блэрни қабул қилди
Қозоғистон президенти Тони Блэрни Оқўрда қароргоҳида қабул қилган ҳақидаги Казинформ тарқатган икки жумлалик хабарда пичоққа илинадиган ҳеч нарса йўқ. Аммо,биринчи қарашда эътиборга ҳам лойиқ бўлмаган хабарнинг муҳим тарафи бор.

Шу йил 24 октябрдаги хабаримиздан маълумки, Қозоғистон Тони Блэрни иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш бўйича маслаҳатчи қилиб олган эди. Тўғрироғи, бу ҳақда Тони Блэрнинг Tony Blair Associates консалтинг компанияси билан шартнома имзоланган. Қозоғистон бу компаниянинг хизматлари учун 8 миллион фунт стерлинг тўламоқчи.

Табиий, Нурсултон Назарбой билан Тони Блэрнинг учрашувида шу шартнома атрофидаги масалалар муҳокама қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону