21 November 2011
21:41 -
“Эзгулик”: диндор учун ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 11 октябрида Сирдарё вилояти Бахт шаҳар Ғалаба кўчаси 14/2-уйда яшовчи фуқаро Манзура Каттахўжаеванинг жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани суди томонидан ҳижобга ўхшаш рўмол ўрагани боис энг кам маош миқдорининг 4 баравари – 586 минг сўм миқдоридаги жарима билан жазолангани ҳақида хабар тарқатганди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 184-моддаси 1-қисми (Жамоат жойларида ибодат либосида юриш) билан малакаланган бу ишнинг баҳсли тарафларини очиб берганди.
Яъни, ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатда аслида ибодат кийими қандай бўлиши, унинг оддий фуқаролик либосидан нима билан фарқланиши ҳақида маълумотлар йўқлиги, ибодат либосларининг стандарти, унинг ўзига хос жиҳатлари бўйича бирорта йўриқнома ёки тегишли ваколатли органнинг тавсиялари мавжуд эмаслигини эътироф этганди. “Эзгулик” Манзура Каттахўжаеванинг иши бўйича юқори инстанция судларини адолатли тўхтамга келишга чақириб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Бош прокуратуранинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бошқармаси маъмуриятини ибодат либосларининг стандартлариини акс эттирувчи ҳуқуқий ҳужжат, экспертлар хулосасини жамоатчиликка ошкор қилишни сўраганди.
Афсуски, бу мурожаатлар муаллақ қолиб кетди, бугун Манзуранинг олдига суд ижрочилари келиб, унга 5 кун муддат қўйиб кетишди. Агар шу кунларда у жаримани тўламаса, мажбурий равишда мол-мулки мусодара қилинади, ўзи эса жиноий жавобгарликка тортилади, дейди “Эзгулик”чилар. Каттахўжаеванинг айтишича, унга судья Қорабоев бу қарорнинг устидан шикоят қилишнинг фойдаси йўқлиги ҳақда айтган.