19 November 2011
01:01 - Евросиё Иқтисодий Иттифоқи тузиш йўлида ҳал қилувчи қадамлар отилди, Ўзбекистон нима қилади?
Бугун Москвада Россия, Белорусия ва Қозоғистон президентлари Дмитрий Медведев, Александр Лукашенко ва Нурсултон Назарбой бу уч мамлакатни бирлаштирувчи Евросиё Иқтисодий Иттифоқи яратиш хусусида декларация ва бу йўналишдаги биринчи амалий қадам сифатида Евросиё Иқтисодий Комиссиясини тузиш ҳақидаги Шартномани имзоладилар. Комиссиянинг биринчи тўрт йилга раиси этиб Россиянинг саноат ва савдо вазири Виктор Христенко тайинланди.

Дмитрий Медведев дарҳол бу Шартномани ратификация қилиш учун Давлат Думасига жўнатди. Унинг фикрича, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи 2015 йилдан кеч қолмасдан тузилади.

Нурсултон Назарбой уч президентининг расмий учрашувидан кеийн ўтказилган матбуот конференциясида Владимир Путиннинг ташаббуси билан яратилаётган Евросиё Иқтисодий Иттифоқи СССРни тиклаш йўлидаги қадам эмаслигини, Иттифоққи кирувчи мамлакатларнинг суверенитети йўқолмаслигини таъкидлади.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўз мамлакати албатта Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кириши ҳақида аввалдан гапириб келар эди, кеча у ўз фикрини “Известия” газетасига берган интервьюсида такрорлаган.

Шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, Владимир Путиннинг мақсади СССРни тўла бўлмаса, кичикроқ шаклда қайта тиклаш. Евросиё Иқтисодий Иттифоқини тузиш бу йўналишдаги қадамдир. Россиянинг қўғирчоғига айланаётган Қирғизистон ҳам бу Иттифоққа албатта киради.

Агарда ишлар шу йўналишда кетса, Марказий Осиё ва Турк дунёсидаги интеграцион жараёнларга нуқта қўйиш мумкин. Ўзбекистон ва Туркманистон катта муаммо олдида қолмоқдалар. Гап бу мамлакатлардаги режимбошилар қандай қарор қилишлари ҳақида эмас, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг миллий манфаатларига қайси йўл мос келишида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону