16 November 2011
08:01 -
Аввалги хабаримизнинг сиёҳи қуримасдан Нурсултон Назарбой Мажлисни тарқатиб юборди
Энг қизиғи, бу ҳақда биринчи бўлиб хабарни русларнинг “Новости” агентлиги берди. Қозоғистоннинг кечаси уйқугу кетадиган ахборот агентликлари, табиий, суст, яъни уйқуда. Қозоқларнинг нисбатан операив ишлайдиган Интерфакс-Қозоғистон агентлиги ҳам бир жумлалик хабарни руслардан кейин, балки, улардан олиб берди.
Нурсултон Назарбойнинг фармонида мамлакат парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Мажлис фармон эълон қилинган дақиқадан бошлаб тарқатиб юборилгани ва янги президент сайловлари келаси йилнинг 15 январига белгилангани айтилади.
Фармон ҳали Қозоғистонда эълон қилинмади, шундай экан, у қачонкучга киради? Табиий, бундай саволлар қозоқларда туғилмайди.
Аммо, Нурсултон Назарбой нимага бунчалик шошаётгани ҳақидаги саволга баъзи жавоблар бор. Унинг мухолифатчилари президентининг соғлиғи билан боғлиқ муаммоси борлиги, муаммо шундай жиддийки, у ҳокимиятни ўз одамлари қўлига бериш учун шошаётганини айтмоқдалар. Аслида, аввалги Мажлмс ҳам тамомийла Нурсултон Назарбой тарафдорлари қўлида эди. Кейингиси ҳам шундай бўлади. У нимага шошилаётгани ҳали ҳам номаълум.