15 November 2011
02:31 -
“Эзгулик”: “Ҳолвани ҳоким ейди, калтакни етим...”
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотининг бугун тарқатган 42-сонли релизида шу йилнинг 6 сентябрида Мирзаобод туманида жойлашган 8-сонли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармасига қарашли Нексия автомобили ёниб кетгани айтилади. Бу ҳақда “Ҳаракат” агентлиги шу йилнинг 9 сентябрида ҳам хабар қилганди. Бироқ жамият воқеа тафсилотларига кенгроқ ёндашган, дейди мухбиримиз.
Маълум бўлишича, автоулов ҳайдовчиси бакка олинган бензинга қаноат қилмай, ёқилғи қуювчи хизматчини багаждаги иккита канистрга ҳам бензин қуйишга мажбур қилган. Пахта иши билан кетаётганини айтиб, ўдағайлаган. Эҳтиётсизлик натижасида ёнғин чиққан, бироқ бахтли тасодиф туфайли олов катта цистерналарга қадар етиб бормаган, ёнғин ўчирилган.
Бензоколонка хўжайини ёқилғи қуювчилар Ғ. Қўшназаров, Ш. Қўшбоқов, Б. Ҳайитов ҳамда Э. Ҳасановлар келтирилган зарарни қоплаганига қарамай хизматчилар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, жарима ва ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланган. Бензоколонка хўжайинлари эса жазосиз қолган.
Жамият ўтказган текширув натижаларига кўра, ҳокимият, прокуратура, миршаблар, хуфялар, солиқчилар қонунга зид равишда колонкада талон-тарожлик йўли билан бепул бензин олар экан. Бу ўғирлик ҳақидаги ҳужжатларни эса жамият фаоллари фош қилган. Жамият коррупционерларнинг жавобгарликка тортилмаслиги сабабини ана шу манфаатдорликдан қидиради.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб сайтида танишинг - www.ezgulik.org