13 November 2011
06:28 -
Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам чақирмаган хонадон йўқ
Бу борадаги аҳволни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун тарқатган рақамлар ошкор қилди. Яъни, мамлакатимиз аҳолиси сўнгги 10 ой давомида 8 миллион мартадан кўпроқ тез тиббий ёрдам хизматини чақиртирган. Мамлакатимизда 8 миллон хонадон мавжудлигини ҳисобга олсак, йил давомида оғримаган хонадон қолмабди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хизмат кўрсатиш даражаси юқорилиги билан мақтанган бу хабар аслида мамлакатимизда саломатлик борасида аҳволнинг жиддийлигини кўрсатмоқда. Шошилинч тез тиббий ёрдам марказийнинг 13 та вилоят филиали, 171 туман бўлимлари мавжуд экан. Уларда 635 000 дан ортиқ беморлар даволанибди. Ўзбекистонда тиббий хизмат савиясининг ортаётганидан хурсанд бўлиш керакми ёки саломатлик борасидаги вазиятдан ташвишланиш, бу ўзингизга ҳавола.