12 November 2011
06:12 - Буюбритания Бош вазири Михаил Саакашвилини қабул қилди, нега Ислом Карим билан Ғарбда ҳеч кимнинг иши йўқ?
Буюбритания Бош вазири Михаил Саакашвилини қабул қилди, нега Ислом Каримни Ғарбда ҳеч ким қабул қилмайди?

Кеча Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон Лондондаги қароргоҳида Гуржистин президенти Михаил Саакашвилини қабул қилди, ўз мамлакати Гуржистонинг ҳудудий бутунлигини қўллаб-қувватлашини яна бир марта таъкидлади, дейилади Грузия-Online агантлигининг хабарида. Ҳар ким тушунадики, дейди “Ҳаракат” мухбири, бундай таъкидлаш Россиянинг хўжайини Владимир Путинга шапалоқ тортишдир.

Маълум бўлишича, Михаил Саакашвили Лондонда ўтказилаётган Халқаро Демократлар Иттифоқи конференциясига фахрий меҳмон сифатида келган. Бу иттифоқнинг ташаббусчилари - Буюбританиянинг собиқ Бош вазири Маргарет Тэтчер ва АҚШнинг экс-президенти Жорж Буш (каттаси) экан.

Михаил Саакашвили келаётган ҳафта АҚШда ўтадиган НАТО Кенгашининг йиғилишига ҳам таклиф қилинган.

Ўзбекистон президентини ҳам шундай жойларга таклиф қилиш, шундай мақомларда қабул қилиш замони келармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону