11 November 2011
22:20 -
Ҳофиз Дадахон Ҳасан 70 ёшга тўлди, миллат олдида хизматлари ҳам, айблари ҳам бор
Бугун “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бири, шоир ва ҳофиз Дадахон Ҳасан 70 ёшга тўлди. Умрининг гуллаган йиллари суронли курашлар билан ўтган сафдошимиз бахтимизга омон бўлсин. Унинг ўзига хос юбилей ёши билан қутлаймиз.
Дадахон ака миллати учун жонини ҳам беришга тайёр бўлган, мустамлака йилларида ҳам мустақиллик орзуси билан яшаган ва имкониятлари доирасида курашиб келган одам, энг яхши маънода – миллатчи, табиий, демократия каби тушунчалардан узоқда бўлган шахс.
Ҳозир, айниқса, бир ҳовуч қирғиз фашистлари тарафидан миллатдошларининг қирғинига кўз юмган ва юмиб келаётган ўзбеклар миллат сифатини ҳам йўқотиб бораётгани сабабли, миллатчи-ҳофизнинг юбилей кунида ҳам аччиқ гаплар гапириш лозим деб ҳисоблаймиз. Биз шундай қилишга мажбурмиз, маҳкуммиз.
Дадахон Ҳасан ўзбекларни мустақиллик ва озодлик курашига чорлаб, “Қўшил бизнинг сафларга эй, майли кетса жон энди” деб қўшиқ айтган мард ўзбек, аммо, айни замонда, Ислом Каримнинг ноғарасига ўйнаётган хоин-маҳлуқ Салой Мадаминнинг “Митинг қилиш, кўча чангитишдир” деган гапларига қўшилиб, у билан биргаликда “Бирлик”ни парчалашга, Ислом Карим режимини мустаҳкамланишига, миллатимизнинг миллат сифатини йўқотиш остонасига келиб қолишига сабабчи бўлган номардлардан бири.
У киши тарихда қоладиган номини бироз бўлса ҳам оқлаб олиш ниятида бўлса, миллатдан ўша қилган ишлари учун кечирим сўраши, бирликчилар шу йил 10 июнь куни Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида “Ўзбекдан қўлингни торт!” шиори остида ўтказган пикетини била туриб, унда нимага қатнашмагани учун жавоб бериши керак.
Миллат бугун ўзбеклардан бундай қадамлар талаб қилолмаса, миллат ҳам бўлолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения