11 November 2011
13:12 -
Эрон фақат санкциялар эмас, Ғарбнинг ҳарбий ҳужуми хавфи остида
Бу мамлакат ядровий қурол яратиш устида ишлаётгани ҳақида гаплар узоқ йиллардан бери юради. Атом энергиясини тинч мақсадлар йўлида ишлатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган ва қароргоҳи Венада бўлган Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (International Atomic Energy Agency) Эрон ядровий қурол яратиш устида ишлаётгани ҳақида яқинда ҳисобот эълон қилгач, Ғарб давлатлари, хусусан, Исроил, АҚШ ва Буюбритания Эроннинг ядровий объектарини бомбардимон қилиб ташлаш ҳақида жиддий гапира бошладилар. Айни замонда, Эронга қарши санкциялар киритиш ҳақида ҳам гапирилмоқда.
Баъзи оммавий ахборот воситалари Исроил шу йилнинг охирида ёки янги йилнинг бошида Эронга ҳужум қилиш бўйича аниқ қарор қабул қилганини билдирдилар. Исроил бу хабарларни на тасдиқлади, на уларни рад этди.
Ҳамма масалалар бўйича иложи борича Ғарб билан конфронтация қилиш сиёсати олиб борувчи Россия ва Хитой Эронга қарши нафақат ҳарбий ҳужум, балки, санкциялар киритишга ҳам қарши чиқмоқдалар. Эроннинг ўзи атом энергиясида тинч мақсадалар йўлида фойдаланиш устидагина ишлаётганини айтсада, бу мамлакат Покистон атом бомбасининг отаси ҳисобланадиган Абдул Қодир Хондан ҳамма керакли маълумотларни сотиб олгани аллқачон исботланган, Покистон Абдул Қодир Хонни уй қамоғига ташлаган.
Эрон раҳбарлари, хусусан, Оятуллоҳ Али Ҳаманей ва Президент Маҳмуд Аҳмединажод ўз мамлакатидаги объектларга ҳужум қилинса, Ғарбга қарши ҳужум уюштириб, уни дабдала қилишга қодир кучлари борлигини гапираётган бўлсалар ҳам, буни ҳеч ким жиддий қабул қилаётгани йўқ. Қолаверса, бир маҳаллар Ироқнинг диктатори Саддам Ҳусайин, кейинчалик Ливия диктатори Муаммар Каддафий ҳам шу каби таҳдидлар қилишгани, аммо, охир оқибат ғариб шаклда ўзлари ўлдирилгани ҳаммага маълум.
Муаммар Каддафий йўқ қилингандан кейин Сурия диктатори Башар Асадни йўқ қилиш ҳақида жиддий шаклда ўйлаётган Ғарб Эрон масаласида ҳам қатъий фикрда эканлигига шубҳа йўқ. Россия ва Хитойнинг қаршилиги Ғарбни тўхтатолмайди. Сурия ва Эроннинг тақдири яқин ойлар ичида ҳал этилиши, тўғрироғи, Башар Асад ағдарилиши, Эроннинг ядровий объектлари йўқ қилинишини кутиш керак.