10 November 2011
07:35 - Туркия яна силкинди, қурбонлар ҳақида ҳали хабар йўқ
Кошки, хабар бўлмаса, яъни ҳеч ким ўлмаган бўлса.

Кеча маҳаллий вақт билан соат 23 лар атрофида Ван кўли атрофида яна зилзила бўлди. Рихтер шкалааси бўйича 5,6 даражадаги зилзила оқибатида аввалги зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун келган халқаро Қизилой жамияти фаоллари ва ўша воқеларнии ёритиш билан шуғулланаётган журналистлар турган Байрам меҳмонхонаси, бир мактаб ва бир қатор бинолар йиқилгани ҳақида хабарлар бор.

Бундай кеч соатларда меҳмонхонада одамлар кўп бўлиши табиий. У ҳолда қурбонлар ҳам бўлиши мумкин.

Расмда – меҳмонхонанинг ер қимирлашдан аввалги кўриниши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону