09 November 2011
23:30 -
ШҲТ бош вазирлари йиғилишига Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари борди, парламентлараро ассамблеяга ким боради?
Кеча Сенкт-Петербургда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бош вазирлар йиғилишига Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов борди. Ваҳоланки, у мажлисга бошқа мамлакатлардан бош вазирларнинг ўзлари келишганди.
Бу йиғилишда пичоққа илинадиган биронта масала муҳокама қилинмаган бўлса ҳам, энг камида, икки тарафлама учрашувлар бўлди. Жаҳонда интеграцион жараёнлар жадал суръатлар билан олға кетаётган пайтда бундай учрашувларнинг қанчалик муҳимлигини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.
Бугун-эрта яна шу шаҳарда МДҲга кирувчи мамлакатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлади. Ўзбекистон у ерга ҳам Олий Мажлиснинг иккинчи даражали раҳбарларидан бирини юборса керак.
Ваҳоланки, Тожикистон агентликларининг хабарига кўра, бу мамлакат парламентининг юқори палатаси спикери Маҳмадсаид Убайдуллоев яна бир неча дупутат билан Санкт-Петербургга кетди. Депутатлар у ерда ишлаётган тожикситонлик меҳнат муҳожирлари билан ҳам учрашишмоқчи.
Ўзбекистонда ҳокимиятда ўтирганлар, хусусан халқ депутатлари ўзбек меҳнат муҳожирлари билан қизиқшларини кўз олдингизга келтира оласизми?
“Бирлик” Партияси Ўзбекистонни жаҳондан изоляция қилиш эмас, уни имкон борича жаҳонга интеграция қилиш лозимлиги ҳақида гапирганда, Ўзбекистонни дунёдан, биринчи навбатда, Ғарбдан изоляция қилиш мавжуд режимнинг манфаатларига мос эканлигини гапирганди. Айнан шундай бўлагани учун, ўзбек расмийлари халқаро форумлардан имкон борича узоқда туришга интилишади.
Демак, “Бирлик” Партияси мутлақо тўғри йўл танлаганини яна бир бор кўриб турибмиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения