09 November 2011
01:15 - Ўзбекча сенсация: Ҳокимлар телевизорда кўринади...
Бундан бир неча йил аввал Ўзбекистон телевидениесининг “Ахборот” дастурига интервью берган туман ҳокимларидан бири Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг қаҳрига учраганди. Бир кун хабарларда Шавкат Мирзиёнинг башараси кўриниб қолиб, Ислом Каримнинг қаҳрига дуч келгани ҳам маълум воқеa. Шу боисдан ҳокимларнинг ҳам, Бош вазирнинг ҳам чеҳраси Ўзбекистон телеэкранларида ҳеч қачон кўринмайди.

Энди эса аҳвол ўзгарган кўринади. Юқоридан ҳокимларга аҳоли билан телемулоқот ўрнатиш кўрсатмаси берилибди. Аввалдан тайёрланган пишиқ сценарий ҳамда эҳтиёткорлик билан ўтказилаётган телемулоқотлардан бир натижа чиқиши амри маҳол, лекин одамлар ҳокимнинг кимлигини билиб қўйгани яхши. Ахир бир кун халқ қўзғалон қилганда, кимнинг башарасига тупиришни билиши керак-ку.

Дарвоқе, ўтган куни Жиззах ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари ТВ орқали фуқароларнинг саволларига жавоб қайтарибди. Бугун эса Самарқанд вилояти ҳокими одамлар билан мулоқот қиларкан, дейди мухбиримиз.

Қарийиб икки йилдан буён Тошкент телеканалининг “Долзарб мавзу” кўрсатуви эфирга узатилади ва кўрсатувда Тошкент шаҳар ва вилоят туманларининг ҳокимлари ва уларнинг командалари аҳолининг саволларига жавоб қайтаради. Лекин бундан бирор фойдали натижа чиққанини кўрганимиз йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону