08 November 2011
22:39 - Самарқандда ғалаён: аёллар газ ва электр талаб қилишди, бугунча ғалабaга эришишди
Бугун Самарқанд вилояти ҳокимлиги идораси биноси ёнига йиғилган аёллар газ ва электр таъминотидаги сусткашликдан норозилигини изҳор қилибди. Самарқандлик бирликчилар лидери Ҳолиқназар Ғанига кўра, аёлларнинг ғалаёни самара бериб, туманларга электр келибди, газ ўчоғидаги олов кўтарилибди. Табиий, бундай кўтарилиш вақтинчаликдир.

Миллат уюшиб, ҳукуматни доимо халқ ғами устида ўйлайдиган даражага олиб келмагунча, газ ва электр таъминотидаги бундай камчиликлар ҳеч қачон тузалмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону