08 November 2011
02:46 -
Ўзбекистонда раҳбар шахслар компьютерда ишлашни билиши лозим
Бу ҳақда Gazeta.uz нашри маълум қилди. Ҳукуматнинг шу йил 27 октябрдаги қарорига мувофиқ, вазирлар, ҳокимлар ва бошқа давлат муассасалари раҳбарлари, жами 54 номдаги лавозим соҳиблари компьютер билан ишлашни ўрганиши лозим. Раҳбарлар кейинги икки ойда аттестациядан ўтказилади. Компьтерда ишлаб кўрмаганлари эса 3 йил давомида ўқитилади, дейди мухбиримиз.