08 November 2011
01:20 -
Собиқ МХХчи, ҳозир фирибгарга айланган Икром Ёқубов Англиядан депортация қилиниши мумкин
Бир қатор оммавий ахборот воситалари ўзини Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг собиқ зобити деб танитиб келган Икром Ёқубовнинг Британия суди томонидан жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзмоқда. Сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан қўл олинган лўттибозга кўра, бу ҳужжат ўзига Англиянинг махсус органлари тарафидан Лиссабонга ўта махфий топшириқ билан юборилаётган пайтда берилган эмиш. Лекин, Британия полицияси мамлакат махфий хизмати MI5 ва MI6 билан ҳамкорликда ўтказган текширувлари чоғида бу гап ёлғон эканини исботлаган. Маълум бўлишича, гувоҳноманинг голограммаси ва шрифтлари сохта экан.
Европада ин қуриб олган лўттибозлар, яъни фирибгарликда Икромни ортда қолдирувчи ББС ва Озодлик радиоларинг ўзбек хизматлари 2008 йилдн бери бу МХХ агентини сал кам демократ, “Эрк” партиясининг собиқ раиси Салой Мадамининг дўсти ва ҳамкори сифатида реклама қилиб, унга Британияда сиёсий бошпана олишига ёрдам беришган эди. Ўша пайтда Икром Ёқубов роса найранглар кўрсатди. Салой Мадамин, унинг “Озодлик” ва ББСдаги гумашталари - ака-ука Бобожоновлар ҳамда Паҳлавоннинг ташвиқотлари билан ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар шаънини топтовчи бўҳтонлар тарқатди, аммо биронта жиддий факт ва фикрни ўртага ташлай олмади, аксинча, ўша ҳангоматалаб мазохистларнинг ҳақиқий башарасини очиб берди. Бундан буён ҳам ҳақиқат ўртага чиқаверади.
Хуллас, Лондоннинг Кингстон тумани суди сохта ҳужжатдан фойдалангани учун фирибгарни 8 ойлик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ҳамда шартли қамоқ билан жазолаш борасидаги ҳукмини ўқиди. Давлат айбловчилари эса уни мамлакатдан депортация қилишни талаб қилмоқда. Лекин демократик Британия ўзи сиёсий бошпана берган Ёқубовни депортация қилмаса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения