02 May 2007
03:00 -
23:00 - Ўзбекистонда вагон таъмирлаш заводи сотувга чиқади - Воронеж остонасида ўн бир юртдошимиз фожиали ўлим топди 8:00 - Яна бир ўзбек АҚШда сиёсий қочқин статуси олди 2:00 - Туркия Конституцион Суди президент сайловининг
23:00 - Ўзбекистонда вагон таъмирлаш заводи сотувга чиқади

Ўзбекистон Давлат мулки қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, Тошкентдаги “Ўзвагнтаъмир” очиқ турдаги акциядорлик жамияти яқин орада сотувга қўйилади. Қўмитанинг матбуот хизматидагиларнинг таъкидлашича, шу йилнинг 22 июнида тендер савдолари ўтказиладиган мазкур корхонанинг дастлабки қиймати 5,95 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Маркзий Осиёда ягона бўлган бу турдаги завод ҳам россияликларга тортиқ этилиши хусусида гап-сўзлар мавжуд. 2002 йилда мазкур корхонага Тверь вагонсозлик заводи ҳам оғиз солганди, дейди мухбиримиз.

Воронеж остонасида ўн бир юртдошимиз фожиали ўлим топди

Кеча, 1 майда Россиянинг Воронеж шаҳри бўсағасида бортида 12 нафар йўловчи бўлган Волво машинаси ҳалокатга учради. Ҳайдовчидан ташқари юртдошларимиз — Акбар Макнатов, Умар Ёқубов, Нодир Ахмедов, Насим Қўлдошев, Жавлон Холмуратов, Олимжон Холбородов, Азамат Солиев, Низом Қўлдошов, Отабек Холмуратов, Бекзоджон Ишбаев, Абди Маннатовларни воқеа жойида жон таслим қилди. Тирикчилик ташвишида узоқ юртларга борга юртдошларимизнинг иши юзасидан Новоусманский райони прокуратураси Россия Федерацияси ЖКнинг 264-моддаси билан жиноят иши қўзғатган.

8:00 - Яна бир ўзбек АҚШда сиёсий қочқин статуси олди

Шу йил 22 мартда тарқатилган “АҚШ қамоғидаги Абдураҳим Ҳамидовнинг тарихи” номли хабаримизда, ўзбек фуқароси Абдураҳим Ҳамидов 1 йилу 2 ойдан бери АҚШнинг Нью-Йоркдаги қамоқхонасида бу мамлакатда сиёсий бошпана олиш қарорини кутиб ётгани ҳақида маълумот бергандик. Ўша хабарда АҚШда яшайдиган баъзи мухолифатчиларнинг Нью-Йорк судига Абдураҳим Ҳамидовни Ўзбекистонга депортация қилмаслик ва АҚШда қочоқ сифатида қолишига рухсат беришни илтимос қилиб тавсиянома берганлари ҳам билдирилганди.

Маълум бўлишича, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат шундай тавсиянома берган ва 30 апрель куни Нью-Йорк суди Абдураҳим Ҳамидовга сиёсий қочоқ статуси бериб, уни дарҳол озодликка чиқариш ҳақида қарор чиқарган. Кеча Нью-Йоркдан “Бирлик” раҳбарига телефон қилган Абдураҳим Ҳамидов берилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. Абдураҳим Пўлат ўз адашини озод бўлиши муносабати билан табриклади.

2:00 - Туркия Конституцион Суди президент сайловининг биринчи тур натижаларини бекор қилди

Аввал хабар берганимиздек, 27 апрель куни Туркия Буюк Миллат Мажлисида мамлакат президенти сайловининг биринчи тури ўтказилган ва ягона номзод бўлмиш ҳукумрон Адолат ва Тараққиёт Партиясининг вакили, Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул 361 депутат қатнашган мажлисда 357 овоз олганди. Туркия Конституциясига кўра, биринчи турдаёқ ғалаба қозониш учун, 550 кишилик парламентда 367 овоз, яъни парламент аъзоларининг 2/3 қисмининг овозини олиш керак.

Аммо мухолифат ўша куниёқ бу қарор бўйича Конституцион Судга шикоят берди. Унинг фикрича, биринчи турда 2/3 овоз олиш керак эканми, демак, мажлисда ҳам камида шунча одам қатнашиши шарт. Аслида, Конституцияда бундай талаб йўқ, мажлис бошлаш учун белгиланган кворум – парламент аъзолари сонининг ярмисидир.

Аммо, тан олиш керакки, мавжуд конституцияда маълум бир қарама–қаршилик бор, уни ечиш Конституцион Суднинг ваколатига киради. Дунёвий давлат тарафдорларидан иборат бўлган 11 кишилик Конституцион Суд бугун ўз қарорини очиқлади. 2 кишининг қаршилигида олинган қарор Туркия парламентидаги биринчи тур президент сайлови натижасини бекор қилган. Демак, сайловлар аввалги якка номзод билан қайтадан бошланади. Тахмин қилиш мумкинки, мухолифат янги биринчи турни яна бойкот қилади ва сайлов жараёни боши берк кўчага киради.

Буни яхши тушунган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси, Туркия Бош Вазири Тойиб Эрдўғон суд қарорини ҳурмат қилишларини билдирди ва тез кунда янаги йили бўлиши керак бўлган парламент сайловини вақтлироқ, аниқроғи, шу йил ёз ойларида ўтказиш қарори олажакаларини айтди.

Туркия Буюк Миллат Мажлисида биринчи тур сайлови қайтадан 3 май куни ўтказилиши ҳам
эълон қилинди. Агар бу сафар ҳам ТБММнинг йиғилишига энг камида 367 киши келмаса, президентни умумхалқ сайловида сайлаш масаласи кун тартибига келиши ҳам айтилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону