05 November 2011
07:34 -
G20 саммитининнг натижаларини Dow Jones эҳтиётлик билан қабул қилди
Ўтган куни кечқурун G20 саммити иш бошлаши биланоқ Юнанистон кризисдан чиқиш бўйича ЕИ берган таклифларни референдумга чиқариш ниятидан воз кечиши аниқ бўлди. Аммо, Dow Jones буни унчалик жиддий қабул қилмади, шекилли, унинг қиймати кеча эрталабдан тушишга бошлади ва 1,5 соат ичида тахминан 200 га тушиб кетди .
Куннинг иккинчи ярмидагина, Юнанистон референдум фикридан қайтгани аниқ бўлгач, Dow Jones индекси ортишга бошлади. Аммо, кечгача ҳам мусбат натижага эришилмади. Куннинг умумий натижаси бўйича, кеча Dow Jones ўтган кунга нисбатан 61 поғана (0.51%) пастда эди. Энди унинг қиймати 11983, яъни яна 12 мингнинг остида.