03 November 2011
04:22 - Алмазбек Атамбаев сайлов ғолиби эканлиги расман эълон қилинмасдан, уни Нурсултон Назарбой табриклади
Қирғизистоннинг Марказий Сайлов Комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган президент сайловининг ниҳоий натижаларини ҳалигача эълон қилгани йўқ. Аммо, илк натижаларга кўра, Алмазбек Атамбаев 63 фоиздан кўпроқ овоз олган. Яъни, у президент бўлишига шубҳа йўқ, бизнинг муцхбирларимиз шундай бўлишини душанба куниёқ ёзишганди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой расмий натижаларни кутишга чидамасдан, бугун Алмазбек Атамбаевни ғалаба билан табриклаганини Казинформ агантлиги президентнинг матбуот хизматига асосланиб хабар қилган. Табриклаш қандай шаклда бўлган, Нурсултон Назарбой телефон қилганми ёки телеграмма юборганми, хабарда айтилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону