02 November 2011
02:48 - Медаллар тури яна ортадиган бўлди
Кечаги хабарларимизда ҳарбий қисм аскарларининг пахта теримидан қайтгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун эса Президент Ислом Каримнинг Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташкил қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан "O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 20 yil" эсталик нишони зарб қилиш ҳақидаги Фармони чоп қилинибди. Тилла суви билан сайқал бериладиган медаль 10 000 нусхада ясалади ва кейинги йили мамлакат Қуролли Кучларининг 20 йиллиги тантаналари арафасида эгаларига топширилади.

Медаль ясаш иши Бош вазир Шавкат Мирзиёевга, уни назорат қилиш эса Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Атаев зиммасига юклатилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону